Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Навоийда «Спорт ойлиги» муносабати билан бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Навоийда “Спорт ойлиги“ ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Ёшлар спорт мажмуаси”да бадминтон спорт тури бўйича спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада Навоий давлат педагогика институти ва Навоий шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Навоий шаҳар спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари қатнашишди.

Баҳсларда жами 60 нафар спортчи-ўқувчилар (32 нафари қизлар) иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1-ўринни, Навоий давлат педагогика институти 2-ўринни ва 3-ўринни Навоий шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Манба: minsport
Киритилди: 18:28, 07.05.2019.
Ўқилди: 6741 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик