Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

«Бухоро» клуби ҳам «Саратондан соябон бўл» акциясига қўшилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акциясини бошлаганидан хабарингиз бор.

“Бухоро” футбол клуби ҳам ушбу акцияга қўшилди. Бугун клуб раҳбарияти, жамоа мураббий ва футболчилари Бухоро вилоят онкология диспансери ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказиларида бўлиб, бемор болажонлар холидан хабар олишди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот тақдим этишича, ёш беморларга хайрия маблағлари ажратилиб уларга совғалар улашишди. Мақсад – жамиятнинг эътиборини ушбу муаммога жалб қилиб, кичкинтойлар, катталар, шифокорлар ва бировнинг қайғусига бефарқ бўлмаган инсонларнинг биргаликдаги ҳакаратлар билан саратон касаллиги устидан ғалаба қозониш мумкинлигини намойиш қилишдан иборат. 

Таъкидлаш жоиз, Coca Cola Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:10, 08.05.2019.
Ўқилди: 2320 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.