Фарғона вилояти футбол ассоциациясида футбол клублари ўртасида шаффофликни ошириш, ҳалол ўйин тарғиботини кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш департаменти бошлиғи, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти, "Нефтчи", "Истиқлол", "Турон", "Ифтихор" клублари раҳбарияти қатнашди.
Йиғилиш давомида футболда ҳалол ўйин тарғиботини кучайтириш, ҳар хил ноқонуний йўллар билан фойда кўриш ишларига йўл қўймаслик, келишилган ўйинларга қарши қаттиқ курашиш, футболчи ва мураббийлар ўртасида маданиятни кучайтириш, ҳакамлар ва расмий шахсларга нисбатан ўйин давомида ва ундан кейин қўполлик қилмаслик ва шахсиятга тегувчи сўзлар ишлатмаслик, ҳомийлар ва таъсисчилар томонидан ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланиш мавзуларида сўз юритилди.
Шунингдек, болалар футболида ёш кичрайтиришнинг олдини олиш мақсадида академиялар ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида тарғибот ишларини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Роналдуга оптимал формага қайтмагунича таркибда жой йўқ [3687]
«Барселона» музокараларда олдинга силжиди [2868]
Харри Кейн учун курашда «Барселона»нинг рақобатчиси маълум бўлди [2595]
«Реал» дарвозабони бошқа бир топ клубга ўтиши мумкин [2050]
Ферран Торрес «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганига изоҳ берди [1953]
Артета универсал футболчини жиддий кузатмоқда [1911]
Альвареснинг «Барселона»га ўтиши бўйича янги баёноти кутилмоқда [1893]
“Челси” Сатпаевнинг ижара трансферидан қанча даромад олгани маълум бўлди [1757]













