“Барселона” ва бош мураббий Эрнесто Вальверденинг шартнома деталлари маълум бўлди.
Sport.es порталининг хабар беришича, Каталония клуби 55 ёшли мутахассисни ёзда ҳеч қандай ундирмаларсиз истеъфога чиқариши мумкин.
Янги келишувга кўра томонлар шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга экан.
Демак, шартнома шартлари ёки талаблар бажарилмаса икки томон ҳам ҳеч қандай маблағ талаб қилмасдан келишувга чек қўйиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Вальверде “Барселона”ни 2017 йилдан бери бошқариб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача амал қилади.