Бу мавсум сўнгида бир нечта топ футболчиларнинг шартномалари ўз якунига етади. Уларнинг айримлари клубда қолишни истаса, баъзилари янги клуби билан музокаралар ўтказишни бошлаб юборган. Бундан ташқари, яна баъзи футболчиларнинг келажаги ҳозирча мавҳумлигича қолмоқда. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида қисқача
Буффон
41 ёшлик дарвозабоннинг ЙЧЛни ютиш истаги ҳеч сўнмаяпти шекилли, кетиш ҳақида сира ўйламаяпти. Унинг «ПСЖ» билан шартномаси 1+1 кўринишида имзоланган бўлиб икки томон янги шартномага рози бўлсагина яна бир йилга узайтирилади. Ҳозирда «ПСЖ» шартномани узайтириш тўғрисида ҳеча қандай маълумот берганича йўқ. Буффоннинг агенти ҳам футболчиси учун янги клуб излаётгани ҳақида «Туттоспорт» нашри хабар берган эди. Кўрамиз, «ПСЖ» фахрий дарвозабони ўз сафида олиб қолинадими ёки ёшроқ посбонга ўз дарвозасини бўшатиб берадими? Буёғини вақт кўрсатади.
Антонио Валенсия
«Манчестер Юнайтед» клубининг фахрий футболчиси ҳозирда 33 ёшда бўлса ҳам, унинг ҳизматларига кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда. Унинг «қизил иблислар» сафида 10 йил давомида тўп сургани ҳурмати яна бир йиллик шартнома таклиф қилиниши мумкин эди, аммо Сулшер футболчидан тўлиқ бош тортди. Ёзда футболчи тўлиқ эркин агент мақомига эга бўлади. Унга ҳозирданоқ Хитойдан бир нечта таклифлар тушгани ҳақида хабар берилмоқда. Футболчининг ўзи эса ўртамиёна бўлсада, АПЛ клубларида тўп суришни истамоқда!
Алан Дзагоев
Мана бир неча йиллардан бери ЦСКА нинг энг қиммат футболчиси бўлсада, айтарли натижаларга эриша олмаган футболчи ёзда эркин агентга айланиши мумкин. У сўнгги мавсумларда керагидан ортиқ жароҳатлар олгани учун клуб у билан янги шартномага янги бандлар киритиш мақсадида юрибди. Улар Аланнинг ўйнаган ўйинлари учунгина пул тўлашни исташмоқда. Турган гапки, Дзагоев бунга рози эмас. Мана шундай чигал вазиятдан «ССКА»нинг азалий рақиби «Спартак» унумли фойдаланиб қолиши мумкин. Футболчининг агенти ҳозирда Москванинг «Спартак» клуби билан музокаралар ўтказмоқда. Кўрамиз, Дзагоевнинг кейинги манзили РПЛнинг қайси клуби бўлар экан?
Начо Монореаль
Мана бир неча йилдирки «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчининг ҳизматларига Унай Эмири ортиқ қизиқиш билдирмаяпти. Начонинг ёзда шартномаси тугашини инобатга олсак, унга бир нечта клублар таклиф билан чиқишди. Футболчининг ўзи эса «тўпчилар» сафини тарк этишни истамаяпти. Клуб иложи борича таркибни ёшартириш ва ҳужум тезлигини ошириш мақсадида тезкор ва ёшроқ футболчиларга эҳтиёж сезмоқда. Агар воқеалар ривожи шундай давом этса, Начо Испаниянинг ўртамиёна клубларидан бирига ўтиб кетади. Унда бошқа вариянт йўқ ҳисоб!
Компани
Бельгиялик ҳимоячи яқиндагина «Лестер» дарвозасига фантасктик гол ургани кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса, ажаб эмас. Бошланган нарсанинг охири бўлади деганларидек, Компанийнинг бу мавсумда клуб билан тузган шартномаси ўз якунига етади. Футболчининг ўзи клубда қолиш истагини билдирган. Гвардиола эса, ўз фалсафасига мос тушувчи ҳимоячиларни излаш билан банд. Компани қанчалар клубда қолишни истагани билан, «Манчестер Сити» унга шартнома таклиф этмаяпти. Футболчининг агентининг хабар беришича, «шахарликлар» футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилишлари мумкин. Компани эса, ҳеч бўлмаганда 2 йиллик шартномани хоҳламоқда. Компанийдек тажрибали футболчини ўз сафида кўриш мақсадида юрган клублар у хоҳлаганидек шартнома таклиф қилиш орқали футболчини илиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.
Бу футболчилардан ташқари: Самир Насри, Дармиан, Очоа, Балотелли,Гарй Кэҳилл, Энди Керолл сингари номдор футболчилар ҳам ёзда эркин эгентга айланишади.