"Ливерпуль" устози Юрген Клопп УЕФА Европа лигаси финалини ўтказиш учун нега айнан Бакуни танлаганини тушунмаслигини айтди.
— Европа лигаси финалини ўтказиш ҳуқуқининг Бакуга берилиши — жуда кулгили. Мен у ерда одамлар нонуштага нима ейишини, бу борада тўғри қарорга келиш мумкинми, билмайман. Ўтган йили Киевга борганман. Тўғри, ажойиб шаҳар, аммо финалда Россия ёки шу атрофдаги бирорта мамлакат клуби ўйнашига ишониш қийин. Ҳар доим тўғри қарор чиқариш муҳимдир, — деди Клопп.