Кириш Регистрация

Иқболжон Холдоров «Губернатор кубоги» финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Санкт-Петербургда бокс бўйича "Губернатор кубоги" баҳслари қизғин давом этмоқда.

Бироз аввал -69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Иқболжон Холдоров россиялик Андрей Кириченкога қарши жанг ўтказди. 

Боксчимиз жангни жуда ажойиб олиб борди. Питердаги аренага йиғилган ўзбекистонлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлови эса жангга янада шиддат бағишлади. 

Жанг якунларига кўра, тўлиқ ташаббусга эга бўлган Холдоров рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Жангдаги ҳар беш нафар ҳакам боксчимизнинг 30:27 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди. 

Манба: Olamsport
Киритилди: 03:43, 11.05.2019.
Ўқилди: 3371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик