Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Раҳим Ғофуров: «Вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди»

Баҳо:
+ | -

U-21 Биринчилигининг 8-тури доирасида “Навбаҳор” ёшлар жамоаси “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Биз мазкур учрашувдан сўнг, ёшлар жамоамиз устози Раҳим Ғофуровдан қисқача интервью олиб, мағлубият сабабини билишга интилдик. Унинг фикрлари эса қуйидагича бўлди:

Аслида йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Аммо биринчи бўлимда 6 дақиқа ичида 2 та тўп ўтказиб юборишимиз шогирдларимга салбий таъсир ўтказди. Танаффусдан сўнг, футболчилар вазиятни ўнглашга интилишди. Бироқ мезбонлар стандарт вазиятдан яна бир марта унумли тарзда фойдаланиб, ҳисобни йириклаштиришди. Бу эса вазифамизни янада қийинлаштирди. Шундай бўлса-да, йигитлар учрашув якунига қадар, ҳисобни ўзгартиришга интилиб, битта гол уришга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, мазкур баҳсда юзага келган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмаслик ҳам шогирдларимга панд берди. Ушбу ўйиннинг таҳлил қилиб, бу камчиликларни бартараф этишга интиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.       

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:43, 11.05.2019.
Ўқилди: 2319 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.