Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Алиризо Бейранванд: «Мағлубият футболнинг бир қисми»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Персеполис» учрашуви мухлис-у мутахассислар кутганидек шиддатли тарзда ўтди.

Ўзбек клубларига ноқулай рақиб саналган бу жамоа билан аввалги мавсум бир гуруҳдан ўрин олган «Насаф» форсларни иккала ўйинда ҳам мағлуб этолмаганди. Қаршиликлар қилолмаган юмушни жорий мавсум «Пахтакор» ажойиб тарзда уддалади.

Игорь Сергеев футбол байрами қаҳрамонига айланган бўлсада, рақиб сафида дарвозабон Алиризо Бейранванд вакилларимиз томонидан уюштирилган ҳужумлар йўлига тўғаноқ бўла олди.

Эрон терма жамоасининг асосий посбони жаҳон чемпионатидан сўнг бир қатор хориж жамоаларидан таклифлар бўлишига қарамай, ўз клубида қолди. Тошкентда ўтказилган ўйиндан сўнг Бейранвандга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Алиризо, аввало, ўйин хусусидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Рақибдан қандай футбол кутган эдингиз-у, улар қандай ўйин кўрсатишди?

- Қийин ўйин ўтказдик. «Пахтакор» ўз уйида фақат ҳужумкор футбол кўрсатади, бунинг исботини бугунги баҳсда ҳам кўрдик. Рақибга минглаб мухлисларнинг олқишлаши ҳам қўшимча куч берди. Мағлуб бўлганимизга қарамасдан, яхши ўйин ўтказдик. «Пахтакор» тартибли ҳимояланди ва юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди.

Мағлубиятдан хафамиз, лекин бу футболнинг бир қисми. Тўғриси, «Пахтакор» бизга ажойиб қаршилик кўрсатди, ўйинни назорат қилди, етарлича ҳужумлар уюштирди ва ўзи учун керакли натижага эриша олди. Бу каби баҳсларда битта хато ҳам қимматга тушиши мумкин. Имкониятимиз борича, охиригача курашмоқчимиз.

- Ўзбек клубларига қарши иккинчи маротаба ўйнаяпсиз. «Насаф» ва «Пахтакор» ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Катта фарқ бор, барибир. Аввалги мавсум ўйнаган жамоамиз таркиби нисбатан ёшроқ эди. «Пахтакор»да юқори савияли ва тажрибали футболчилар етарли. Уларнинг аксарияти терма жамоа аъзолари саналади. Айримлари билан халқаро мусобақаларда тўқнаш келганман.

Ўйиндан олдин мураббийлар ва жамоадошларим билан уларни ўрганиб чиққандик. Сўнгги сонияларда таваккал қилишдан бошқа чорамиз йўқ эди, шу сабабли мен ҳам олдинга ўтдим. Аммо бу ҳам мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади.

- Жаҳон чемпионатидан кейин хориж клубларига ўтиш имконияти туғилмадими?

- «Персеполис» таркибига қўшилган пайтимда у Осиёнинг энг машҳур клубларидан бири эканлигини билардим. Жамоамизда жуда кучли ва етук мутахассис иш олиб бормоқда. Тўғрисини айтаман, шу клубда янада кўпроқ ўйнашни истайман. ЖЧ-2018дан кейин менга таклифлар бўлди. Лекин маълум сабабларга кўра трансферим амалга ошмай қолди.

Фаолиятимдаги энг ажойиб воқеаларни айнан шу клубда бошдан кечирдим. Осиё Чемпионлар Лигаси финалида қатнашдим. Фақатгина омад юз ўгиргани сабаб бош совринни қўлга киритолмадик. Орзум - Европанинг энг таниқли клубларидан бирида ўйнаш.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:48, 11.05.2019.
Ўқилди: 2132 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик