Бугун мусобақада ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Унда 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Бироз аввал, -52 кг вазн тоифасида жанг якунланди. Мазкур вазн тоифасида Аброржон Қодиров шимолий кореялик Ким Жанг Рёнгга қарши жанг қилди. Боксчимиз жангни биринчи рақам остида ўтказди ва яхшигина ташаббусга эга бўлди. Якунда боксчимиз ҳакамлар қарорига кўра бир овоздан ғолиб бўлди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.