Бугун Baku Grand Slam 2019 мусобақасининг иккинчи кунги баҳсларида Обидхон Нумонов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. -73 кг вазндаги юртдошимиз ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. У бу босқичда мезбон спортчи Ҳидаят Хейдаров билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг биринчи куни -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Муҳриддин Тиловов ярим финалга қадар мағлубиятсиз етиб борганига қарамай, якунда 5-ўрин билан кифояланган эди.