Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Суперлигада фаол ўйин вақти ошиши учун жисмоний тайёргарлик бўйича махсус техникалар ҳарид қилинади

Баҳо:
+ | -

Яқинда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов юртимизда футболни янада ривожлантириш ва Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишин таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил этган ва унда ЎФА ҳамда ПФЛ мутасаддилари, Суперлига клубларининг бош мураббийлари ва ҳакамлар иштирок этишган эди. 

Йиғилиш давомида футболни янада ривожлантириш борасида тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан масъул мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилган эди.

Таъкидланганидек, ҳозирда Суперлига ўйинларда аксарият ҳолатларда фаол ўйин вақти 55-60 дақиқа атрофида бўлмоқда. Ушбу вақтни янада кўпайтириш, фаол ўйин вақтини ошириш мақсадида Суперлига клублари ҳам эндиликда ҳар бир футболчи билан индивидуал тарзда ишлаш тартибига ўтади.

Ҳозирда миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоа ўйинчилари билан жисмоний тайёргарлик борасида якка тартибда ҳам шуғулланилмоқда ва эндиликда ушбу ҳолат Суперлига клубларда ҳам ташкил этилади. 

Қолаверса, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига клублари футболчи жисмоний ҳолатини текшриб, уни барқарор равишда яхши спорт формасини ушлаб туришида кўмак берувчи махсус техникаларга эга бўлиши таъминланади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:05, 12.05.2019.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [3046]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2668]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2565]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2520]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2351]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1976]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1892]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1788]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1764]

«Фулхэм» «Реал»дан уч нафаp футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1751]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик