Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Спорт фахрийларига «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари топширилди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 13 май куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бир гуруҳ спорт фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак-нишонлари топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ушбу кўкрак нишонлари билан тақдирланганлар қаторида спорт соҳаси фахрийлари ҳам бор. 

Кўкрак нишонларини эгаларига топширган жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов спорт фахрийларини мукофотлар билан қутлар экан, уларга юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммаллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийлари Озод Рўзметов, Алим Ахмеджанов ҳамда Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши раиси Комилжон Худойбергановга I даражали “Меҳнат фахрийси”кўкрак нишони топширилди.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази кафедра мудири Махмуд Ахматов, спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг баскетбол бўйича мураббийи Степан Лебедев ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бокс бўйича мураббийи Нажиб Арлановга II даражали “Меҳнат фахрийси”кўкрак нишони топширилди.

Маълумот учун, I, II ва III-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган шунингдек, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, муносиб тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.

Манба: Minsport
Киритилди: 10:20, 14.05.2019.
Ўқилди: 1906 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6743]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4684]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3150]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3000]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2989]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2203]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2180]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1943]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1885]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1806]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик