Кириш Регистрация

Расман! «Динамо»нинг уч нафар футболчиси фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

"Динамо" жамоасининг АГМКга қарши ғалабали учрашуви олдидан стадионда "Динамо"нинг собиқ футболчилари футболчилик фаолиятларини расман якунлашди.

Клуб раҳбарияти томонидан ташкил этилган хайрлашув тадбирида Самарқанд футболининг фахрийлари саналмиш - “Динамо” клуби раҳбари Илҳом Шарипов, спорт директори Рустам Истамов ва Самарқанд вилоят футбол академияси директори Учқун Қобилов футболчилик фаолиятини якунлаган Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоровларга анъанамизга кўра, зарбоф чопон кийдиришди. Кўп йиллар давомида Самарқанд футболи равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиришди. Ўз ўрнида учала футболчи ҳам ўз имзоси туширилган тўпларни стадионга йиғилган мухлисларга совға қилишди.

Қайд этиш лозим, 37 ёшли Илҳом Юнусов фаолияти давомида “Динамо” жамоасидан ташқари “Бухоро”, “Насаф”, “Қизилқум” клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоа сафида тўп суриб, бир неча марта мамлакат чемпионати совриндори, шунингдек ОФК Кубоги соҳибига айланганди. Самарқандлик футболчи Олий Лига тарихида энг кўп ўйин ўтказган “гвардиячи”лардан бири саналади.

34 ёшли Дилшод Шарофетдинов ҳам “Динамо” таркибидан “Пахтакор” сафига қўшилиб, мамлакат чемпиони бўлиш билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурди, Малайзия, Индонезия клублари сафида муваффақиятли ўйинлар намойиш этди.

33 ёшли Акмал Бозоров эса 13 йиллик профессионал фаолиятини айнан “Динамо” клубига бағишлади. Ҳимоя ва яримҳимоя чизиғида тўп сурган Бозоров ўз вақтида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида тўп сурганди.

Ушбу футболчилар фаолиятини якунлаган бўлса-да, Самарқанд футболида энди мураббий сифатида қадам қўйишмоқда. Хусусан, Илҳом Юнусов энди Самарқанд вилоят футбол академиясида ўз тажрибасини болалар билан ўртоқлашса, Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Бозоровлар “Динамо” ёшлар жамоасида янги ёш футболчиларни тарбиялайди.

Манба: Stadion
Киритилди: 10:30, 14.05.2019.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.