Олимпиада чемпиони, бугунги кунда проф рингда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров бир неча кундан сўнг рингга кўтарилади.
Зоиров 18 май куни Даниянинг Орхус шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Ўша куни ҳамюртимизга грузиялик Мишико Шубитидзе рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шубитидзе шу кунгача проф боксда 28 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 13 маротаба мағлубиятга учраган (11 та нокаут). 3 маротаба дуранг қайд этган. Шаҳобиддин эса шу йилнинг 5 апрель куни БААда проф рингдаги дебютини нишонлаган ва унда индонезиялик Антони Холтни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.