Англиялик мутахассис Сэм Эллардайс қаторасига икки марта Англия чемпионлигини қўлга киритган "Манчестер Сити"ни сэр Алекс Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтеди" билан таққослади.
"Мен уларни Фергюсон жамоасидан ўзиб кетганига ишонмайман..
Фергюсон жамоаси премьер-лигада қаторасига уч марта ғалаба қозонган ("МЮ" икки бора кетма-кет уч марта чемпион бўлган) ва требл қилган.
"Ман Сити" буни такрорлаши мумкинлиги ҳақида гапирсак, бунга қўшилишим мумкин, аммо бу ўша "Манчестер Юнайтед" эмас.
"МЮ" ўша даврда қандай буюк клуб бўлганини, ўша вақтда қандай муаммолар бўлганини ва у ўйинчилар қанчалар яхши бўлганини унутмаслик керак.
Ҳозирда АПЛ жадвалининг қуйидаги жамоалар 2000-йилларнинг бошидаги каби кучли дея олмайман. Ўшанда қуйида кураш олиб борган жамоалар ҳозиргиларидан анча кучли бўлган", - дейди Эллардайс.