"Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Нельсон Семеду ёзда бошқа жамоага ўтмоқчи.
Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи жамоа ўйинларининг 42 фоизида иштирок этди. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва мунтазам асосий таркибда ўйнаш кафолатини берадиган жамоага ўтмоқчи.
Айни дамда Семедуга АПЛ ва А сериядан таклифлар бор. Даъвогар клублар ҳимоячи учун 35 млн евро беришга тайёр.