"Реал" президенти Флорентино Перес Гарет Бэйлдан тезроқ қутулишни ўйламоқда.
Испан нашрларига кўра, "қироллик клуби" вакиллари Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт билан учрашишган ва футболчини исталган клубга, ҳатто "Барселона"га ҳам сотишга тайёр эканликларини айтишган.
"Реал" Бэйлни 80 млн евродан камига сотмоқчи эмас.