Кириш Регистрация

«Миллий» стадионнинг янги чими синовдан ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Жумладан, пойтахтимизда жойлашган "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистон футбол ассоцияси буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren"компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинди. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда Про-лиганинг "Рубин" жамоаси ўртасидаги ўйин орқали  майсанинг биринчи тести ўтказилди. 10 кундан сўнг иккинчи синов амалга оширилади.   

Хабарингиз бор, июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси  КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Мазкур ўйинлар "Миллий" стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан ҳам майдон майсасини синовдан ўтказиш жараёнида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер, шунингдек, Олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович ҳамда ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.

  "Миллий" стадионнинг аввалги чими талабга жавоб бермагани туфайли тўлалигича кўчириб ташланганди.

Кейин Туркиянинг "Iren" компанияси вакиллари томонидан стадион чими тўлалигича янгиланди ва парвариш қилинди.


Нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадионининг янги чими жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бериб, эндиликда бу ерда бемалол халқаро ўйинларни ўтказиш мумкин бўлади. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 22:40, 17.05.2019.
Ўқилди: 3511 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.