Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Чимкент - Тошкент халқаро дўстлик веломарафони ўтказилди

Баҳо:
+ | -

2019 йил Ўзбекистонда “Қозоғистон йили” деб эълон қилиниши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада яқинлаштирди.

Бу спорт соҳасидаги ҳамкорликда ҳам ўз аксини топмоқда.  Қардош Қозоғистон “Астана” веложамоаси каби бу спорт турида дунёда етакчи ҳисобланадиган брендга эга бўлса, Ўзбекистонда велоспорт сўнгги йилларда ўзининг аввалги – юқори мавқеига қайтмоқда. Ҳамюртларимиз халқаро мусобақаларда ютуқларга эришишдан ташқари Ватанимиз кўплаб йирик мусобақаларга мезбонлик қилмоқда.

30 март куни Чимкент – Тошкент халқаро дўстлик марафони ўтказилди. 250 нафарга яқин турли мамлакат вакиллари 130 км масофани босиб ўтишлари керак эди. Бунда икки мамлакат ИИВ томонидан марафон иштирокчиларига ўзига хос “Яшил йўлак” тайёрлаб берилди ва спортчилар пойтахтимиздаги Қозоғистон Республикаси элчихонасигача бўлган масофани муаммоларсиз босиб ўтишди.

Якунда қозоғистонлик Алексей Сидоренко маррага биринчи бўлиб етиб келди. Уни финиш атрофида жаъм бўлган кўплаб мухлислар олқишлар билан кутиб олишди. Куннинг иккинчи кўрсаткичи англиялик Мэтью Райт томонидан қайд этилган бўлса учинчи ўрин ҳамюртимиз Шоҳрух Юнусовга насиб этди.  Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва муҳтор элчиси Дархан Сатибалди UzReport TV телеканалига берган интервьюда қуйидаги фикрларни билдириб ўтган.

 -Ўтган йили Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” бўлганини яхши эслайсиз. Ўшанда илк веломарафон ўтказилганди. Бу Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам илиқ қарши олинди. Ҳам ҳаваскор, ҳам профессионал спортчилар унда иштирок этиш иштиёқини билдиришди. Бу йил Ўзбекистонда “Қозоғистон йили” деб эълон этилиши уларга бундай имкониятни яна бир бор туҳфа этди. Бу қадамлар икки мамлакат велоспорти ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишида муҳим рол ўйнашини яхши биламиз. Қозоғистон элчихонаси бу йўналишда ҳар қандай кўмакка тайёр, - деб таъкидлади  элчи.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси вакиллари бундан кейин ҳам ушбу марафонни доимий тарзда ўтказиш мақсадида эканликларини яширишмади.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг сўнгги кунларида юртимиз Велошоссе бўйича қитъамиздаги энг йирик мусобақа – Осиё чемпионатини мезбон сифатида қабул қилади.

Манба: Uzreport
Киритилди: 00:55, 19.05.2019.
Ўқилди: 2168 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик