Клубларнинг қудратини улар қўлга киритган кубоклар орқали билиб олишингиз мумкин. Футболчилар ҳақида ҳам шундай десак, адашамган бўлами. Бугун эътиборингизга энг кўп соврин ютишга муваффақ бўлган 5 та футболчи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Пике
Унинг бобоси «Барселона» клубининг президенти бўлган бўлсада, қаҳрамонимиз ўзининг илк совринини «Манчестер Юнайтед» сафида қўлга киритгани қизиқ ҳолат. У деярли барча клублар миқиёсидаги халқаро турнирларда ғолиб чиқди ва ўз номини тарихга мухрлаб қўйди. Пике ўз кариераси давомида 33 та совринга эга чиқишни уддасидан чиққан кам сонли ҳимоячилардан бири десак, адашмаган бўламиз.
Лео Месси ва Райан Гиггз
Бу икки футболчи ҳақида ортиқча тўхталишнинг хожати бўлмаса керак. Гиггз АПЛда 3 бор чемпионликни қўлга киритган бўлса, Лео 5 бор «Олтин тўп» совринида ғолиб чиққан. Иккала буюк футболчининг ҳисобида 34 тадан кубок мавжуд. Фарқи шундаки, Лео бу кўрсатгични яхшилаб олиши мумкин. У ва унинг жамоадошлари келаси мавсумни сабрсизлик билан кутишмоқда. Гиггз бутун умр «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилди ва клубнинг ажралмас бўлагига айланди.
Александр Шовковский
Украиналик дарвозабон ҳақли тарзда бу топдан жой олмоқда. У «Динамо Киев» сафида Олег Блохиндан ҳам кўпроқ учрашув ўтказган ягона футболчи. Унинг энг гуллаган даврлари 2006-йилдаги ЖЧ га тўгри келди десак, адашмаган бўламиз. Ўша мундиалда Украина чорак финалга чиқиш учун Шветсария га қарши баҳс олиб борган ва ўйиндан сўнг пенальтилар церийасида «Шава» 3 та пенальтини бартараф этиб, Украина футболида янги саҳифа очган эди. У 23 йиллик кариераси давомида 35 та совринга эга чиқди ва «Динамо Киев» мухлисларининг ҳурматига сазовор бўлди.
Максвелл (Maxwell)
Бир қарашда ишониш қийин, бироқ Бразилиялик футболчи ўз кариераси давомида 38 та турнирда ғолиб чиқишни уддалаган экан. У «Аякс», «Интер», «Барселона», «ПСЖ» сингари супер клубларда тўп сурган бўлсада, 17 йил давом этган кариераси давомида кўплаб совринларга эга чиқишга улгурди. Мах ўзи тўп сурган ҳамма чемпионатларда ғолиб бўлишни уддасидан чиққан. У ўз вақтида «Барселона» сафида ЙЧЛда ҳам ғолиб бўлди ва ўз номини тарихга абадийга ёзиб қўйди.
Дани Алвез
Яна бир Бразилиялик ҳужумкор ҳимоячи ҳозирда ер юзидаги энг кўп соврин ютган футболчи бўлиб турганига ишониш қийин. У аввалига ўз юртида илк совринини қўлга киритади ва «Севилия» сафига ўтади. Андалусия клуби таркибда 5 та кубокка эга чиқади ва «Барселона» уни ҳарид қилади. Дани Алвезнинг энг кучга тўлган даврлари «Барселона»нинг тўхтатиб бўлмас даражадаги кучга эга даврларига тўғри келиб қолгани унинг омадлилардан эканлигига далолат. Ўша даврларда «Барса» мағлубият нималигини биламас, Алвез эса чап қанотнинг қиролига айланган эди. У Католония клуби билан 23 та кубокни қўлга киритади ва «Ювентус»га ўтиб кетади. Италиядаги олтин дублдан сўнг «ПСЖ»га йўл олган қаҳрамонимиз 6 та турнирда ғолиб чиқди ва совринлари сонини 39 тага етказиб олди. Бу ҳозирча мутлоқ рекорд саналади.