Кириш Регистрация

Каратэчиларимиз А серия туркумига кирувчи халқаро мусобақада 2 та бронза медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасидаги баҳсларда -61 кг вазн тоифасида иштирок этган Барно Мирзаева бронза медалини қўлга киритди.

Биринчи учрашувда эронлик Алтуни Негинни мағлуб эта олган юртдошимиз кейинги баҳсда мезбон вакиласи Кобан Мервега имкониятни бой бериб қўйди. Ўтиш баҳсларида Белгия, Бразилия, Эквадор ва япониялик каратэчилардан устун келган Барно учинчи ўрин учун беллашиш имкониятини сақлаб қолди. Бронза учун кечган баҳсларда эса тунислик Хаснау Бутенани 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Мирзаева учинчи ўринни қўлга киритди.
 

Жамоамизга навбатдаги медални -60 кг вазндаги Садриддин Сайматов тақдим этди. Чорак финалгача Белгия, Иордания, Грузия, Эрон ва Греция вакилларидан устун келган вакилимиз ярим финалга йўлланмаси учун баҳсда қозоғистонлик Эркинбек Байтурешевга имкониятни бой бериб қўйди.Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда Сайматов италиялик Анджело Кресензони мағлуб этди.

Маълумот учун, аҳамияти бўйича Премьер-Лига мусобақаларидан кейин иккинчи ўринда турувчи А серия туркумига кирадиган халқаро мусобақа жорий йил 4 босқичда ўтказилиши режалаштирилган. Иккинчиси Истанбулда уюштирилган ушбу нуфузли мусобақанинг дастлабкисига Зальцбург (Австрия) мезбонлик қилган. Кейинги босқичлар Монреаль (Канада, 21-23 июнь) ва Сантьяго (Чили, 20-22 сентябрь) шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Minsport
Киритилди: 01:16, 20.05.2019.
Ўқилди: 2226 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик