Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Превью. «Металлург» – «Бунёдкор»

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор” фойдасига. Тошкентликлар 19 та ўйинда ғалаба қозонишган. 3 та ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. 4 та учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 51-22.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2009 йили Бекободдаги ўйинда кузатилганди. Ўшанда бунёдкорчилар мезбонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашганди. Энг сермаҳсул учрашув эса ундан бир йил муқаддам Тошкентдаги учрашувда қайд этилган. Қалдирғочларнинг тўртта голига бекободликлар иккита аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришган.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
20.10.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
19.07.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
14.10.2017 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2

Танишинг, рақибимиз – “Бунёдкор”!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 15 йил бўлди. Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элита сафида “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта вице-чемпион, бир марта бронза медали совриндори, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва беш карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” жамоаси икки марта қитъанинг мазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015, 2017 йиллар).

“Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси “саналарди”. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради. Аммо ўтган мавсумдан “Бунёдкор” стадиони ЎФА балансига ўтказилди ва у “Миллий” стадион деб юритилаяпти.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 351 та учрашув ўтказган. Шулардан 235 тасида ғалаба қозонган, 67 тасида дуранг ўйнаган, 49 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 657:224. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”, 2015 йил).

"Металлург" матбуот хизмати.

Киритилди: 11:46, 23.05.2019.
Ўқилди: 2152 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.