Ҳимоячи Хуанфран «Атлетико»ни тарк этаётганини эълон қилди.
«Бу менинг «Атлетико»даги сўнгги кунларим. Умид қиламан, тез орада жамоага қайтаман. Мен буни истайман. Боиси, бу менинг уйим. Бу ерда фаолиятимдаги энг яхши лаҳзаларни ўтказдим.
Ҳа, мен тезда клубга қайтаман. Боиси, мен «Атлетико» фанатиман. Бу клуб менга кўп нарса берди. Жамоага ёрдам бериш учун қайтаман», – деди 34 ёшли футболчи.
Хуанфран 2011 йилнинг қишки трансфер вақтида «Осасуна»дан «Атлетико»га ўтган эди. У мадридликлар билан 8та совринни қўлга киритди. Улар орасида Испания чемпионлиги ва 2та Европа лигаси соврини мавжуд.
Аввалроқ ҳужумчи Антуан Гризманн ва ҳимоячи Диего Годин «Атлетико» тарк этаётганини эълон қилишган эди.