Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Евротур. «Топ-5»даги тарихий тенгликни қаранг

Баҳо:
+ | -

2018|2019 йиллар мавсуми Европанинг етакчи бешлик чемпионати учун чинакам тарихий мавсум мақомини оладиган бўлди - «Ювентус», «ПСЖ» ва «Барселона» ортидан «Манчестер Сити», кейин «Бавария» чемпионлик унвонларини ҳимоя қилишди. Шу пайтгача топ-чемпионатлар тарихида бундай узвийлик кузатилмаганди.

Англия. «Сити»дан залворли якун

Шанба оқшомида бўлиб ўтган «Уэмбли»даги Англия кубогининг финал беллашувини ҳам бемалал тарихий учрашувлар сирасига киритиш мумкин. Ҳал қилувчи баҳс­да «Уотфорд» дарвозасига 6та жавобсиз тўп йўллаган «Манчестер Сити» ички мусобақаларнинг барчасида зафар қучган дастлабки жамоа бўлди. Ёдингизда бўлса, Гвардиола шогирдлари февраль ойида Лига кубогини қўлга киритишган, ўтган ҳафтада эса қаторасига иккинчи марта чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эдилар.

Ўта тиғиз тақвим асосида тўп сурган «шаҳарликлар» нуфузли соврин учун кечган баҳсни ҳам кўтаринки руҳда ўтказишди. Уларнинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда Давид Сильва билан Кевин де Брюйне биттадан, Габриэль Жезус ва Раҳим Стерлинг 2тадан гол уришди. Номинал меҳмон мақомидаги «Уотфорд» эса ҳеч бўлмаганда битта гол билан жавоб қайтаришни ҳам уддалай олмади.

 

Испания. «Валенсия» - йўлланма соҳиби

Ла Лиганинг якуний тури ЕЧЛнинг тўртинчи йўлланмаси қайси жамоага насиб этишини аниқлаб берди. Узоқ вақт давомида 4-ўринни эгаллаб келган «Хетафе» ўз майдонида «Вильярреал»ни енга олмади - 2:2. У билан ёнма-ён келаётган «Валенсия» эса сафарда «Вальядолид» дарвозасига 2та жавобсиз гол урди ва таъқибчидан 2 очкога ўзиб кетди.

Турнир жадвалига умуман таъсир кўрсатмайдиган беллашувларда «Барселона» Эйбарда меҳмон бўлди ва жанговар дурангга (2:2) имзо чекди. Қизиғи, барча голлар биринчи бўлимда амалга оширилди: Месси икки дақиқа ичида аввал ҳисобни тенглаштирди, кейин жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ де Блазис 45-дақиқада мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин дарвозани ишғол этиш на мезбонлар ва на меҳмонларга насиб этди.

Мавсумни кумуш медаллар соҳиби сифатида якунлаган «Атлетико» ҳам «Леванте» билан айнан 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Мазкур учрашув «матрасчилар»нинг франциялик тўпурари Антуан Гризманн учун жамоадаги сўнгги баҳс бўлиши мумкин. Ҳужумчи янги мавсумни «Барселона» сафида бошлашга яқин турибди. Охирги беллашувда Гризманн гол ура олмади, аммо унинг жамоаси Родри Эрнандес ва Камельонинг аниқ зарбалари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Ўз майдонида «Атлетик»дан устун келган «Севилья» ҳамда «Реал Сосьедад»ни таслим этган «Эспаньол» (иккала учрашувда ҳам 2:0 ҳисоби қайд этилган) «Хетафе» билан биргаликда ЕЛда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мусобақага бўлган иштиёқини бутунлай йўқотиб улгурган «Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Бетис»га 3 очкони «совға қилди» - 0:2.

 

Германия. Хоккейча ҳисоб ҳам кам

Худди АПЛдаги каби, Бундеслига ғолиби ҳам охирги турда маълум бўлди. Таъқибчидан 2 очкога узоқлашиб олган «Бавария» «Альянц Арена»да «Айнтрахт»ни йирик (5:1) ҳисобда таслим этди ва ўз тарихида 29-марта шоҳсупага кўтарилди. Тўғри, ЕЛнинг жорий мавсумдаги ярим финалчиси мезбонларга жиддий қаршилик кўрсата олди: Команнинг 4-дақиқадаги голи эвазига чемпион кичик устунлик билан танаффусга йўл олди. Боз устига, иккинчи бўлим меҳмонларнинг жавоб тўпи билан бошланди. Лекин ана шу голдан кейин майдон эгалари рақиб дарвозасини 4 бор ишғол этишди.

Параллель равишда кечган Менхенгладбахдаги икки номдош жамоалар ўртасидаги беллашув ҳам кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Санчонинг 45-дақиқадаги голи эвазига олдинга чиқиб олган дортмундликлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди ва Марко Ройс ҳисобдаги фарқ­ни оширди. Мезбонларнинг барча уринишлари самара бермади. Шу тариқа беллашув меҳмонлар ғалабаси билан ниҳоясига етди. Бироқ бу натижа мезбонларни 4-поғонани тарк этишга мажбур қилди. Берлинда «Герта»ни 5:1 ҳисобида маҳв этган «Байер» гладбахликлар ўрнига кўтарилиб олди. Ўз уйида «Аугсбург»ни қабул қилган «Вольфсбург» «Боруссия Менхенгладбах»дан 5-ўринни тортиб олиш учун бор имкониятларини ишга солди ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо хоккейга хос бу йирик ҳисоб «бўрилар» учун етарли бўлмади - улар ЕЛ баҳсларини гладбахликларга нисбатан бирмунча аввалроқ саралаш босқичидан бошлайдилар.

 

Италия. «Аталанта» тахминларни оҚламоҚда

«А» сериянинг сўнгги тури арафасида кўпчилик мутахассисларнинг хавотири ўз исботини топиб, «Аталанта» совриндор учликка кўтарилиб олди. Бу ҳаммаси эмас, бу ўжар жамоа Туринда амалдаги чемпионни маҳв этишга яқин турганди. Аммо Йосип Иличич томонидан 33-дақиқада урилган голга мезбонлар сардори Марио Манжукич 80-дақиқада жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Агар жамоа ғалабани сақлай олганида, охирги тур натижаларидан қатъий назар камда 4-ўринни нақд қиларди.

Тўғри, «Аталанта»нинг шиддатли финишига етакчи олтилик вакилларининг сўнгги турлардаги сусткашликлари ҳам сабаб бўлди. Масалан, сал аввалроқ бронза медалларини нақд қилгандек кўринган «Интер» охирги тўрт учрашувда фақат битта ғалабага эришди. Ҳисобот турида эса Спаллетти шогирдлари Неаполдан йирик (1:4) мағлубият билан қайтишди.

Римнинг икки номдор жамоаси - «Рома» («Сассуоло», 0:0) ва «Лацио» («Болонья», 3:3) бу турда бор-йўғи бир очкога эга бўлишди. Фақат «Милан» ўз майдонида «Фрозиноне»дан 3 очкони тортиб олди. Хуллас, «Аталанта» мавсумни бронза медаллари ва ЕЧЛ йўлланмаси соҳиби сифатида якунлашга жуда яқин турибди.

 

Франция. Головиннинг энг ёрҚин ўйини

Россия терма жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Александр Головин «Монако»даги дебют мавсумида энг сермаҳсул ўйинини намойиш этди. Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш борасида асосий рақобатчи бўлган «Амьен»га қарши баҳсда Головин аввалига бурчак зарбаси ёрдамида Фалькаонинг голига ассистентлик қилди. Ўйин ниҳоясига саноқли дақиқалар қолган ҳаяжонли паллада эса ҳайратомуз рейд уюштириб, ҳисобни йириклаштирди. Бу россиялик легионернинг мавсумдаги тўртинчи голи эди.

Мазкур ғалабадан кейин князлик клуби хавфсиз 16-ўринга кўтарилиб олди. Албатта, назарий жиҳатдан «Кан» Леонарду Жардим жамоасидан ўзиб кетиши мумкин. Бироқ бунинг учун «Монако» сўнгги турда ўта йирик ҳисобда «Ницца»дан енгилиши, «Кан» эса «Бордо»дан устун келиши талаб этилади. Очиғи, буни тасаввурга сиғдириш қийин, аммо бу - футбол. Унда ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин. Қисқаси, якшанбагача сабр қилишга мажбурмиз.

Турнинг қолган учрашувларига тўхталадиган бўлсак, етакчи квартет вакиллари нисбатан заифроқ рақиблари устидан йирик ҳисобларда зафар қучдилар. Жумладан, «ПСЖ» Парижда «Дижон»ни 4та жавобсиз гол билан меҳмон қилди, «Лилль» «Анже» дарвозасига 5та гол уриб, саховатпешалик бобида чемпионга ибрат кўрсатди. «Марсель» сафарда «Тулуза»ни 5 марта дарвоза тўридан тўп олиб чиқишга мажбур этди, лекин ўзи ҳам 2та гол ўтказиб юборди. Ниҳоят, «Сент-Этьен» ўз майдонида «Ницца» дарвозасини уч марта забт этди. Мавсумнинг якуний турида кучли квартет таркиби ва жамоаларнинг жадвалдаги жойлашуви ўзгаришсиз қолади. 5 ва 6-ўрин соҳиблари охирги турда ўзаро куч синашишлари боис, жойлари алмашиши ёки ўзгаришсиз қолиши шу ўйин натижасига боғлиқ.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:59, 24.05.2019.
Ўқилди: 5718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.