Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

«Реал»нинг ёзги ўйинлари рўйхати аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -1

"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоасининг ёзги ўқув-машғулот йиғини ўтадиган жойини ўзгартиришга қарор қилди. Янги режага кўра, "Мадрид" дастлабки йиғинни АҚШда эмас, Канаданинг Монреал шаҳрида ўтказади.

"Қироллик клуби" 2016 йилнинг ёзида айнан ушбу шаҳарда тайёргарликни бошлаб, мавсум сўнгида Испания чемпионлиги ва Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган эди. Франциялик мутахассис Монреалнинг об-ҳавоси тайёргарлик учун аъло даражада деб ҳисобламоқда.

"Реал" 2017 йилги ёзги тайёргарликни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бошлаган эди. Ўшанда клуб ЕЧЛда ғолиб чиққан бўлса-да, Ла лигада муваффақиятсизликка учраган эди.

Клуб Мадриддаги ўз базасида йиғилади, у ерда 3-4 кунлик машғулотдан кейин футболчилар Канада йўл олишади. Жамоа 8 кун давомида Монреалда шуғулланиб, сўнгра АҚШга йўл олади. "Қироллик клуби" у ерда 3та назорат учрашувини ўтказади: «Бавария», «Арсенал» ва «Атлетико»га қарши.

Шунингдек, «Реал Мадрид» Мюнхен шаҳрида ўтказиладиган Audi Cup мусобақасида иштирок этади. Жамоа ярим финалда «Тоттенхэм» билан тўқнаш келса, орадан 1 кун ўтиб Зидан шогирдларини финал ёки 3-ўрин учун ўйин кутиб турибди.

"Қаймоқранглилар" 1 август куни Мадридга қайтиб, мавсумнинг бошланишига тайёргарликни давом эттиришади. Янги мавсумга қадар клуб яна битта ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.

«Реал»нинг мавсумолди ўйинлари рўйхати:

12 июль — Монреалда ўқув-машғулот йиғини;
21 июль — «Бавария»га қарши ўйин (Хьюстон);
24 июль — «Арсенал»га қарши ўйин (Мэриленд);
27 июль — «Атлетико»га қарши ўйин (Нью-Жерси);
30 июль — «Тоттенхэм»га қарши ўйин (Audio Cup, Мюнхен);
31 июль — финал ёки 3-ўрин учун ўйин (Audio Cup, Мюнхен);
1 август — Мадридга қайтиш

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:00, 24.05.2019.
Ўқилди: 16732 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4851]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4075]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2717]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2404]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2191]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2153]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1836]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1666]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1664]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1634]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.