Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шахмат: Жаҳон кубогига саралаш мусобақасида 3-тур якунланди

Баҳо:
+ | -
Эркаклар ўртасида қозоғистонлик Ринат Жумабаев, аёллар орасида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова пешқадамлик қилмоқда.    Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.   Кеча мусобақанинг 3-тур ўйинлари ўтказилди. Жами 25 нафар иштирокчи ғолиблик учун дона сураётган эркаклар ўртасидаги мусобақаларда иккинчи тартиб рақами билан сараланган қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабаев оқ доналарда ўз ҳамюрти Муртаз Казгалеевдан устун келди ва уч имкониятдан уч очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.   Мусобақанинг энг номдор иштирокчиси, 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов эса бу турда яна бир қозоғистонлик гроссмейстер Пётр Костенкони мағлуб этди. Натижада Рустам ўз очколари сонини 2,5тага етказиб олган ҳолда Жумабаевни таъқиб қилмоқда.   photo5420457673872223025.jpg   Пешқадамлар сафида бораётган 19 ёшли шахматчимиз, халқаро мастер Ортиқ Ниғматов ҳам 3-турда ғалаба қозонди. У оқ доналарда қозоғистонлик спорт устаси Ансат Алдиёрни доғда қолдирди ва 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра Қосимжоновдан кейинги 3-поғонани эгаллаб турибди.   3-тур ўйинларида ҳамюртларимиз Тоҳир Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев дурангга имзо чекишган бўлса, жаҳоннинг энг ёш гроссмейстерларидан бўлмиш Нодирбек Абдусатторов эса ҳамюрти Абдумалик Абдусалимовдан устун келди.   Аёллар ўртасидаги 3-тур ўйинларида халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова муҳим ғалабага эришди. Турнирда биринчи рақам остида таснифланган Тоҳиржонова қора доналарда ўйнаган бўлишига қарамай қозоғистонлик Мадина Давлетбаевани мағлуб этди ва жаҳон кубоги сари муҳим қадам ташлади.   Ҳамюртимиз Нилуфар Ёқуббоева эса 3-турда яна бир қозоғистонлик шахматчи Бибисара Ассаубаевадан устун келди. Яна бир гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоева эса Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Гулисхан Нахбаева билан дурангга имзо чекди. Шунингдек, истеъдодли шахматчимиз Баҳора Абдусатторова ҳам қозоқ шахматчиси Меруерт Камалиденовани мағлуб этди.   3-турдан кейин Тоҳиржонова 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Нилуфар Ёқуббоева 2,5 очко билан 2-поғонани банд этган. Кейинги поғоналардан жой олган бирйўла беш нафар шахматчи ҳисобида бир хил – 2тадан очко мавжуд.   Бугун куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар 4-тур доирасида ўзаро дона суришади.
Манба: UZA
Киритилди: 00:55, 25.05.2019.
Ўқилди: 3362 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5619]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3808]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3709]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2214]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1517]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1436]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1418]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1415]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1399]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1398]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик