“Марсель” ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг 38-тур доирасида “Монпелье”га қарши ўйинда тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
28 ёшли футболчи 59-дақиқада заҳирадан майдонга тушди, 87-дақиқада учрашув бош ҳаками италиялик футболчини майдондан четлатди.
Балотелли Франция чемпионатида тўртинчи бор қизил карточка олди.
Бу Европанинг топ-5 чемпионатидаги энг ёмон натижада.