10-тур учрашувларида қайд этилган натижалардан ўлароқ клублар мураббийлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Ана шулар ичида энг қизиқарлиларини қуйидаги "иқтибослар гулдастасида" келтирмоқдамиз...
- Олдинги ўйинда «Сурхон»га омад кулиб боқди. Футбол ўзи шунақа. Ҳаттоки, «Барселона» ҳам ютқазяпти 4:0 ҳисобида. Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи).
- Аслида рақиб ўйинини чуқур таҳлил қилгандик, лекин меҳмонлар буткул ўзгача ўйин кўрсатишди. Даврон Файзиев («Динамо» бош мураббийи).
- Ўйин унутилади, натижа тарихда қолади. Жамшид Саидов («Андижон» мураббийи).
- Майдонда чўзилиб ётиб олавериш иш эмас-да. Худдики, раққосалар майдонга тушгандек. Агар кимнидир «Тез ёрдам» машинаси олиб кетганида, ҳаммасини тушунган бўлардим. Андрей Канчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Мағлубиятда айб тўлалигича менинг зиммамда. Таркиб танлашда адашдим. Наманганда яхши ўйнагандик. Лекин сафарда бундай ўйнаб, уйда ғалаба қозонсак, яхшироқ бўларди балки. Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи).
- Ўйинимиз негадир барқарор кўриниш олмаяпти. Энди раҳбариятдан истеъфо сўрайман... Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).
- Яқин кунларда 11 нафар ўйинчи терма жамоаларга йўл олади. Биз эса ихтиёримизда қолган футболчилар билан яна 4 кундан сўнг майдонга тушишимиз керак. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).
- Танаффусдан кейин ҳужумни кучайтириш учун янги кучларни майдонга туширдик. Натижада қатор хавфли вазиятлар яратилди. Тўп ҳаттоки, дарвоза тўсинига тегди, лекин гол йўқ... Мирислом Ҳасанов («Бухоро» мураббийи).
- Ўйин давомида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтирдик. Агар улардан унумли фойдаланганимизда, натижа умуман бошқача кўриниш олиши мумкин эди. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).
ТУР ҚАҲРАМОНИ - ШОҲРУЗ НОРХОНОВ
«Сўғдиёна» Суперлига-2019да 5-ғалабасини тантана қилди. Шоҳруз Норхонов шундан 3тасига гол уриш асносида катта ҳисса қўшди. Жиззах жамоасининг аввалги ғалабаларида бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишганди. «Бухоро» билан учрашувда эса ўртадаги 3 очко тақдири айнан Норхонов томонидан қайд этилган «дубль» ҳал қилди. Улуғбек Бақоев жамоаси 5-ўринда - буни ким кутганди? Хуллас, бу натижа клубдан кимнидир алоҳида эътироф этишга арзийди. Бундай паллада «дубл»га эришган футболчи қолиб, бошқасини танлаш мумкинм
Тур Статистикаси
Ўйин: 7
Гол: 19 (ўртача: 2,71...)
Томошабин: 54284 (ўртача: 7754...)
Мезбонлар ғалабаси: 3
Меҳмонлар ғалабаси: 2
Дуранг: 2
Йирик ҳисобли ғалаба: 1 («Пахтакор» - 4:1)
Энг сермаҳсул ўйин: «Пахтакор» - АГМК (5та гол)
Огоҳлантириш: 25 (ўртача: 3,57...)
Четлатиш: -
Энг «қўпол» ўйин: «Навбаҳор» - «Андижон» (8та «сариқ»)
Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Андижон» (12900)
Пенальти: 2 (1таси самарасиз)
«Дубль»: 2 (Алишер Саноев, «Қизилқум»; Шоҳруз Норхонов, «Сўғдиёна»)
«Хет-трик»: -
«Покер»: -
Автогол: -
Тўпурарлар
Драган Черан («Пахтакор») - 10та (4та - пен.)
Ҳумоюн МУРТАЗОЕВ («Насаф») - 7та
Зафар Полвонов (АГМК) - 7та
Темурхўжа АбдухолиҚов («Локомотив») - 7та
Александр Касьян («Навбаҳор») - 6та (1та - пен.)
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») - 6та (4та - пен.)...
11-тур
15 июнь (шанба)
ЛОКОМОТИВ - СУРХОН
ҚизилҚум - СЎҒДИЁНА
ҚЎҚОН-1912 - ДИНАМО
16 июнь (якшанба)
бухоро - пахтакор
андижон — металлург
агмк - навбаҳор
бунёдкор – насаф
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
№ Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Т-Н Очко
1 Пахтакор 10 8 2 0 22-8 26
2 Локомотив 10 6 3 1 16-7 21
3 Сурхон 10 5 3 2 11-8 18
4 Бунёдкор 10 5 2 3 13-10 17
5 Сўғдиёна 10 5 0 5 13-15 15
6 Навбаҳор 10 3 5 2 15-11 14
7 Насаф 10 4 2 4 14-10 14
8 Динамо 10 3 5 2 11-11 14
9 Металлург 10 3 3 4 13-11 12
10 Қизилқум 10 2 4 4 12-17 10
11 Андижон 10 1 5 4 8-15 8
12 АГМК 10 2 1 7 12-18 7
13 Бухоро 10 1 4 5 6-12 7
14 Қўқон-1912 10 1 3 6 9-22 6