Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Барселона»ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Валверденинг клубдан кетиши борасида ишончли манбаъалар хабар бермоқда. Дарҳақиқат, униг клубда қолишидан маъни йўқ. Хўш унинг ўрнини ким эгалайди? Бу саволга бугун жавоб излаб кўрамиз.

Эрик Тен Хаг

Голландиялик мураббий  бу мавсумни ажойиб ўтказди ва омма эътиборига тушди. Унинг ўйин фалсафаси ва тактик қарашлари «Барселона»га идеал мос тушиши турган гап. Эрик вақтида Хосеп Гвардиоланинг услубини ўрганиш мақсадида «Бавария» клубида фаолият олиб боргани ҳақида аввалги мақолаларда келтириб ўтган эдик. Унинг футболга бўлган қараши Гвардиолани эслатиб юборади. «Барселона»ни янги даражага кўтара олган Гвардиолани ортга қайтаришнинг иложи йўқ эканлиги кундек равшан. Шундай экан, унинг услубидан фойдаланадиган янги иқтидор эгасига ишонадиган пайт келмадимикин? Голландиялик мураббий Валвердедан фарқли ўлароқ ҳужумкор ва томошабоп футбол тарафдори! Унинг доимо 4-3-3 тактикасидан унумли фойдаланиши, «Барселона»га янада қўл келиши мумкин. Умуман олганда, Эрик тен Хагнинг  катта клубларда ишламаганлиги  панд бериб қўймаса, у «Барселона» учун яхши вариянт!

Роберто Мартинез

Бельгия терма жамоаси мураббийи мега юлдузлардан жамоа туза олди ва 2018-йилда бўлиб ўтган мундиалда кичик шов-шув кўтара олди. Унинг супер юлдузларнинг бирортасига суянмасдан умумий жамоа туза олиш қобилиятига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Боз устига, унинг ҳужумкор футбол тарафдори эканлигини унга бўлган қизиқишини янада ошириши тайин. Муҳими шундаки, мураббийнинг ўзи ҳам «Барселона»да ишлашни истамоқда. Мартинез жамоага янги услуб ва янги қон олиб кириши кутилмоқда. Бельгия терма жамоаси устози катта турнирларсиз зеркиб қолишдан кўра, ўз кариерасининг пик нуқтага олиб чиқиш имконига эга. Кўрамиз воқеалар ривожи қандай якунига етар экан.

Кике Сетьен

«Реал Бетис» мураббийининг топқирлиги ва ҳужумкор тактикаси кўплаб футбол мутахассисларида илиқ тааъссурот қолдирди. Тўғри, клуб кўзга кўринарли ўринни қайд эта олмади, бироқ «Реал Бетис»нинг молиявий аҳволини инобатга олсак, бу ажойиб натижа. Кике Сетан ва унинг шогирдлари мавсумнинг сўнгги  ўйинида «Реал Мадрид» устидан ғалаба қозонгани, мураббийнинг потенциалга эга эканлигидан далолат. Ҳозирда Кикега бир нечта Испаниянинг гранд клубларидан қизиқиш мавжуд. Айниқса, «Севилия» унинг хизматларига қизиб қолган. «Мундо Депортиво» нашри айнан Кикени «келажак мураббийи» деб атамоқда ва Валверденинг ўрнини эгаллаши шарт бўлган шахс деб атади!
Унинг машҳур бўлмаган номи ва футболга ўзгача қараши аросатда қолган «Барселона»ни қийин аҳволдан олиб чиқиб кетиши мумкин. Кўрамиз клуб «Реал Бетис»нинг мураббийига ишонч билдирармикин ёки тажрибалироқ мураббийлар хизматидан фойдаланишни авзал кўрармикин.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 16:10, 29.05.2019.
Ўқилди: 7435 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.