ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванининг агенти “Атлетико” билан музокара олиб бормаётганини айтди.
“Атлетико” билан ҳеч қандай музокара олиб бормадим ҳаттоки улар билан алоқа ҳам қилмадим. Эдинсон келаси мавсумни ПСЖда ўтказишни режалаштирмоқда”, - дейди агент.
Маълумот ўрнида, уругвайлик футболчининг париж клуби билан тузган шартномаси 2022 йилгача амал қилади.