"Барселона" ҳозирча "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олмоқчи эмас, деб хабар тарқатди "Marca".
Манбага кўра, клуб президенти Хосеп Бартомеу Гризманни сотиб олиб, таваккал қилишни истамаяпти. У Антуаннинг трансфери "Барселона"даги ички муҳитни бузишидан хавотирда. Сабаби Каталония клубининг аксарият футболчиларифранциялик ҳужумчининг трансферига қарши.
Маълумот учун, Гризманн ёзда "Атлетико"дан кетишини расман эълон қилган.