Аввал хабар берилаганидек, бугун "Бунёдкор" академияси биносида Суперлига ва ПРО-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди.
ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳар бир турдан кейин ўйинларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиб борилмоқда. Бугун ҳам ЎФА мутахассислари томонидан сўнгги турда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолар кўрсатиб ўтилди ва кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Семинарда кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этганини таъкидлаб ўтиш зарур. Улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳакамларга ва мутахассисларга мурожаат қилишди. Қизғин баҳсу мунозаралар асосида кечган очиқ мулоқот кўринишидаги йиғилишда кўплаб муҳим маълумотлар билдирилди.
Семинар давомида йиғилганларга турли видеолавҳалар намойиш қилиниб, уларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўйин қоидаларига киритилган баъзи жузъий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Родрининг «Барселона»даги маоши маълум [7067]
Родрининг «Реал»га трансфери нега барбод бўлгани маълум [6173]
«Моуриньо шокда». Родрининг «Реал»га ўтмай қолган трансфери тафсилотлари маълум бўлди [3320]
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги маоши маълум бўлди [3006]
«Барселона» Хулиан Альварес трансферидан воз кечди — Маттео Моретто [2914]
Родри «Реал»га «Барселона»ни танлаганини шахсан маълум қилган [2801]
Суперлига. "Пахтакор" "Бухоро" билан ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди [2663]
«Реал» Родри трансфери амалга ошмаганидан кейинги позицияси маълум бўлди [2429]
«Манчестер Сити» Родрига нарх белгилади [2320]
Винисиус: «Бернабеу»даги саккиз йил — жуда кам... Яна олти йил ва абадий «Реал Мадрид» [1993]













