Кириш Регистрация

«Валенсия»нинг икки етакчиси «Барселона»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Валенсия» икки футболчиси фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Superdeporte тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар ярим ҳимоячи Даниэл Парехо ва ҳужумчи Родригога қизиқиш билдиришмоқда.

"Барса" бош мураббийи Эрнесто Вальверде 2012/2013 йилги мавсумда «Валенсия»даги фаолияти давомида Парехо билан бирга ишлаган. Мутахассис майдон марказида Серхио Бускетсга захира сифатида Даниэлни "Камп Ноу"да кўришни истамоқда.

Парехо якунланган мавсумда «Валенсия» сафида 56та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 9та голга узатма берди. Унинг "кўршапалаклар" билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. Футболчининг товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади.

Родриго эса ушбу мавсумда жами 51та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол уриб, 10та голга ассистентлик қилди. 28 ёшли футболчининг "Валенсия" билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. Унинг товон пули 120 миллион еврога тенг.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 20:49, 30.05.2019.
Ўқилди: 10575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [9833]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5649]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4497]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4216]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3934]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3149]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3006]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2170]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2030]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.