Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Металлург" Лига Кубогини "Бунёдкор" устидан ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумдан эътиборан Суперлига ҳамда Про лига клублари ўйинлари сонини ошириш мақсадида ташкил этилган Лига Кубогини Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши бошлади.

Хабарингиз бор, бир ҳафта муқаддам ушбу жамоаларнинг Суперлига доирасида ўтган ўйинида “қалдирғочлар” ғалаба қозонишганди. Бу сафар эса “Бекобод йўлбарслари” реванш олишди. Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 11 дақиқада Сергей Прохоров томонидан киритилди. Сергей Баҳром Абдураҳимовнинг таъқибидан қочиб тўпни дарвозабонга узатганди. Абдумавлон Абдужалилов эса бўш ўйинчиларини қидиргунича тўп унинг оёқлари тагидан ўтиб, дарвоза чизиғини кесиб ўтди – 1:0.


Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам жуда қизиқарли ва муросасиз ўтган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади.


Ўзбекистон Лига Кубоги, 1-тур
МЕТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР – 1:0.

Бекобод. “Металлург” стадиони. 31 май, жума
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Худойбердиев
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Гол: Сергей Прохоров (11-а).

Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 9. Маҳмуд Қудратуллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 46), 11. Баҳром Абдураҳимов, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Дониёр Усмонов (7. Суҳроб Нуруллоев, 67), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 33. Одилбек Абдумажидов (77. Муҳаммад Исаев, 72), 55.Акбаржон Исматуллаев, 70. Сергей Тумасян.
Заҳира: 1. Зафар Сафаев, 10. Исломбек Исоқжонов, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 18. Шавкат Муллажонов, 20. Худойшукур Сатторов, 85. Баҳодир Пардаев.


Бунёдкор”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Кемран Нажафалиев, 4. Сергей Прохоров, 13.Лутфулла Тўраев, 20. Владислав Нуриев, 23. Санжар Рихсибоев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 48. Валерий Акопов.
Заҳира: 74. Элдар Адхамов, 6. Анвар Ғафуров, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 9. Сардорбек Азимов, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 18. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 33.Диёрбек Раҳимқулов, 49. Фаррух Икрамов, 70. Нодирбек Мавлонов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:30, 31.05.2019.
Ўқилди: 5097 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.