«Реал» сардори Серхио Рамос жамоа бош мураббийи Зайниддин Зидан билан суҳбатлашганидан кейин клубда қолишга қарор қилди.
ESPN тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли футболчи «Сантьяго Берабеу»ни тарк этишга қатъий қарор қилганди. Унга Хитойдан яхши таклифлар бор эди.
Бундан ташқари, Зидан «Реал» президенти Флорентино Перес билан ҳам гаплашиб, Рамосни жамоада олиб қолиш кераклигини таъкидлаган. Серхионинг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.