Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Неймар «Барселона» фан клубига мурожаат қилди!

Баҳо:
+1 | -

Куни кеча Неймар ўзининг Инстагарам профилидан жонли эфирга чиқди ва мухлисалрни қизиқтираётган бир нечта саволларга жавоб берди. Унинг таъсирли нутқини сайтимиз ўқувчилари учун таржима қилдик!

Менинг келажагим савол остида турибди. Шундай бўлсада, мен ҳозир «ПСЖ» футболчисиман ва менинг клуб билан шартномам мавжуд. Бошқа томондан олиб қаралса, мен Католониядаги дўстларимни ва ўтмишдаги ширин хотирларимни қумсаяпман! Йўқ, мен «ПСЖ»га келганимдан афсусланмайман. Бу клуб ўз имиджига эга ва уни футболни яхши тушунадиган инсонлар бошқаради. Шундай бўлсада, ҳаёт ҳар доим ҳам биз ўйлаганичалик муваффақиятли қарорларга бой бўлавермайди. Баъзан қарорларингни қайта ўйлаб кўришга тўғри келади. Ҳозирда мен ҳақимда ОАВ тонналаб янгиликларни яратишмоқда. Бир қарашда ҳаммаси бир пулга қиммат шов-шувдек кўрингани билан, янгиликларнинг баъзиларида ҳақиқат бордек!

Бошқа клубга ўтаман дея олмайман. Тўғри, «Барселона»нинг ўйинларини анчадан бери кузатиб келаман. Каталонияни тарк этганимдан бери унинг натижалари ва ўйинларини кузатиб бораман. Афсуски, улар бу мавсумда ЙЧЛда керакли натижани қайд эта олишмади. Бундай катта турнирнинг ярим финалига қадар етиб келиш исталган гранд клубнинг орзуси, бироқ «Барселона» учун эмас! Мен бу клубнинг мухлислари ўз севиклиларидан нималар кутишини ва нималар талаб қилишини яхши биламан! Раҳбарият футболчилардан нима талаб қилишидан ҳам хабарим бор! Якунланган мавсумни Катоаинияда жуда омадсиз деб аташганидан ҳам хабарим бор!

Рим ва Ливерпул шаҳарларида бўлган воқеаларни тушунтириб бериш қийин. Балки, мавсум сўнгида футболчиларнинг толиқиб қолгани бунга сабаб бўлгандир. Сабаби, улар бир неча мавсумдан бери Испания чемпионлиги учун кескин кураш олиб боришмоқда ва чемпионликни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Чемпионлик учун эса, ҳар ҳафтада майдонга тушиш ва бор куч билан ҳаракат қилиш зарур. Ташқаридан қараганда Испания чемпионлигини қўлга киритиш осон кўрингани билан, аслида ундай эмас. «Ла Лига»да ғалаба қозониш ЕЧЛда ғолиб бўлишдан заррача осон эмас…

Месси билан ҳалигача қалин дўстмиз. Суарез билан ёзишиб турамиз. Биласизларми, «Барселона» доимо менинг уйим бўлган ва бутун умр шундай бўлиб қолади!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 21:03, 03.06.2019.
Ўқилди: 14367 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.