Туркиянинг «Бешиктош» клуби ҳимоячиси Адриано Корреа солиқларни тўламаганликда айбланиб, 14 ой озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Советский спорт» ёзмоқда.
«Sport.es» нашри эса футболчи Испанияда ўйнаган вақти жами 650 минг евромиқдорида солиқларни тўлашдан бўйин товлагани ҳақидаги фактни очиқлаган.
Лекин испан қонунчилиги бўйича, муддат 24 ойдан ошмаса, у маъмурий характерда ҳисобланади. Шунингдек, Адриано 1 миллион евро миқдорида жарима ҳам тўлайди.
34 ёшли бразилиялик футболчи «Севилья» ва «Барселона»да ўйнаган, тўрт марта Испания чемпиони бўлган. У 2016 йилда «Бешиктош»га 800 минг евро эвазига ўтганди.