Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликар

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ушбу рукндаги маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз. Айни дақиқаларга келиб футбол оламида кутилаётган ва кутилмаган трансферлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

«Манчестер Юнайтед» Де Хеа билан келишмоқчи

«Қизил иблислар» ўз дарвозабонидан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Гап шундаки, футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома кейинги мавсумда ўз якунига етади ва Испаниялик дарвозабон эркин агентга айланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса «Манчестер Юнайтед» ўз юлдузидан бир евро ҳам даромад олмайди дегани. Клуб футболчига қизиқ, лекин даромадли таклиф билан чиқди. Агарда Де Хеа «ПСЖ» жамоасига бу мавсумда ўтишга рози бўлса, трансфер суммаси неча пулни ташкил этишидан қатъий назар 20 миллион евро тўлаб беради. Агарда Де Хеа бу қарорга рози бўлса, унда «Манчестер Юнайтед» ўз дарвозабони ортидан 50 миллион соф фойда кўриши мумкин. Гап шундаки  Париж клуби дарвозабон учун 70 миллиондан воз кечишга тайёр эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Буффоннинг кетиши бу жараённи янада тезлаштириб юборди десак, адашмаган бўламиз.  Ҳозирча бу таклифга дарвозабон қандай жавоб қайтаргани тўғрисида янгиликлар йўқ. Агарда  Де Хеа клубда қолишни истаса  ва кейинги мавсум сўнгида эркин агент сифатида бошқа клубга бориб қўшиладиган бўлса, 20 миллиондан ҳам кўпроқ фойда қилиши мумкин. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

«Реал Мадрид» Погба учун охиригача курашадиган кўринади

«Даилй  Стар» нашрининг хабар беришича, «Реал Мадрид» ўз ярим ҳимоясини кучайтириб олиш мақсадида. Клуб Модрич ва Кроссдан ортиқ умид қилмаётганини яшириб ўтирмаяпти. Шахсан Зиданнинг ўзи марказга янги қон қуйиш керак эканлигини ва бир нечта футболчилар билан музокаралар кетаётганини эълон қилган эди. Ҳозирда «қироллик клуби» «Манчестер Юнайтед» юлдузи Пол Погба билан тинимсиз музокаралар олиб бормоқда. «Реал Мадрид» «қизил иблислар»ни кўндириш мақсадида футболчи учун 111 миллион ва Ҳамес Родригесни ҳам қўшиб беришга тайёр. «Реал Мадрид» французни «ПСЖ» илиб кетишидан ҳавотирда ва энг қулай шартларни таклиф этишга урунмоқда. Бундан ташқари, Зидан Погба учун асосий таркибдан жой беришга ваъда берган. Футболчи ҳозирда ўз келажаги устида бош қотирмоқда.

«Тоттенҳем» янги номларни кашф этишда давом этмоқда

Португалиянинг «Спортинг» клуби ярим ҳимоячиси, истеъдотли Бруно Фернандешнинг ҳизматларига «Тоттенҳем» клуби жиддий қизиқиб қолди деб ёзмоқда «Реcорд» нашри. Футболчи ёш бўлишига қарамасдан, универсаллиги билан кўплаб топ клубларнинг эътиборини ўзига тортмоқда. Футболчи учун «Тоттенҳем»дан ташқари, «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам кўз тикиб турибди. Португалия клуби ўз футболчисини сотиб юборишга тайёр эканлигини, бироқ уларни тўлиқ қониқтирувчи таклиф келиб тушмаганлигини эълон қилди. Кўрамиз, янги истедодни АПЛ клубларидан қай бири «илиб кетар» экан.

Лондон ва Ливерпул қарама-қаршилиги

Якунланган мавсумни «Хетафе» сафида ўта юқори даражада ўзказган Джена Даконам АПЛдаги  икки клубнинг  қизиқиш доирасига тушиб қолди деб хабар бермоқда «Марcа» нашри. Футболчининг ўзи «Арсенал» клубида тўп суришни истаётган бўлсада, клуб учун қулайроқ таклифни «Эвертон» таклиф этган. “Ҳозирда «Даконам» ва «Хетафе» клуби ўртасида ўзаро баҳсли ҳолат пайдо бўлган”, - деб ёзмоқда «Марcа» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Джена Даконам 2017-йилда Испания клуби сафига келиб қўшилган эди.
 «Айнтрахт» янги Ёвични ўз сафига қўшиб олади
“Германия бундеслигасида ўз ўйинлари билан «Реал Мадрид» клуби эътиборига тушган ва трансфер ойнаси очилиши билан Мадрид клубига ўтган футболчининг ўринбосари тез орада Франкфурт клуби кўригидан ўтади”, -  деб хабар тарқатмоқда «Спорт 1» канали.

Янги Йович

Йовичнинг йўқлигини билдирмаслик вазифаси 19 ёшлик «Тсервена Звезда» клубининг ҳужумчиси Деян Йовеличнинг зиммасига тушади. «Айнтрахт» сербиялик футболчи ортидан яхшигина пул ишлаб олгач, тезда унинг ўрнини тўлдириш мақсадида иқтидорли футболчи билан деярли келишувга эришди. Бу трансфер Франкфурт клуби учун 2 миллионга тушиши кутилмоқда. Немис клуби ўз расмий сайтида янги футболчи ҳақида расмий маълумот беришга ҳам улгурди.

«Атлетико Мадрид»нинг янги нишони аниқ

«Матрасчилар» Эрнандеснинг ўрнини тўлдириш мақсадида футболчи излаётганидан хабарингиз бор.  «Марcа» нашрининг хабар беришича, «Атлетико Мадрид» унинг ўрнини боса оладиган футболчини топган. Бу «Барселона» клубида ўз ўрнини ҳали-ҳамон топа олмаган Нелсон Самеду бўлиши эҳтимоли тобора ошиб бормоқда. Манбаада айтилишича, футболчи ўз келажагидан ҳавотирда ва унга ўйин амалиёти берилмаётганидан норози. Бундай чигал вазиятдан «Атлетико Мадрид» унумли фойдаланиш мақсадида. Самеду ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида, клубда қолмаслигини, янги чақирувларга доимо тайёрлигини билдириб ўтган эди. Ҳозирча бу трансфер борасида бошқа маълумотлар йўқ.

Шунингдек, «Атлетико Мадрид» шу кунларда яна иккита футболчининг трансфери борасида музокараларга киришиши кутилмоқда. Улардан бири 23 ёшлик «Эспаниёл» клуби ҳимоячиси Марио Эрмосо бўлса, яна бири Бразилиянинг «Атлетико Паранаэнсе» клуби аъзоси Ренан Лоди. «Матрасчилар» ўз сиёсатларига содиқ қолган ҳолда  ёш иқтидор эгаларини ҳарид қилишда давом этишмоқда.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 11:17, 09.06.2019.
Ўқилди: 16929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.