Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Достонбек Отаболев Шанхай Премьер-лигасида тенгсиз бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Премьер-лига мусобақаси ўз якунига етди. 3 кун давом этган мазкур мусобақа терма жамоамиз учун омадли якунланди.

Турнирнинг биринчи кунида ҳамюртимиз Достонбек Отаболаев -75 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Каратэчимиз бугун олтин медаль учун эронлик Баҳман Асғарига қарши жанг қилди.

Муросасиз кечган баҳс Отаболаевнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва юртдошимиз мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Премьер-лига мусобақаси Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этадиган йирик турнирлардан биридир. Ушбу ғалабадан сўнг спортчимиз ўз ҳисобидаги Олимпиада рейтинг очколарини 900 тага кўпайтириб олмоқда.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 16:22, 09.06.2019.
Ўқилди: 3769 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик