Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликалар

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунинг энг муҳим трансфер воқеалари ва миш-мишлари билан таништиришда давом этамиз.

Пол Погба ишида бурулиш

Франциялик футболчининг «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилишининг деярли иложи қолмади. Сабаби «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари уни «Реал Мадрид»га сотмайдиган бўлди. «Марcа» нашрининг хабар беришича, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва икки томон ҳам бундан норози. Эндиликда Погба «Реал Мадрид»га ўтишни хоҳлашини айтиши шарт, акс  ҳолда у «қироллик клуби»га ўта олмайди.
Ҳозирда футболчи «Ювентус»га қайтиш вариянти устида жиддий бош қотирмоқда. Турин супер клуби ўз футболчиснии ортга қайтариш мақсадида «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар ўтказишга шай бўлиб турибди. Погбанинг ўзи эса ЙЧЛда иштирок этмайдиган клубда тўп тепишни истамаяпти.

«Атлетико Мадрид»га Кавани керак

«Матрасчилар» Гризманнинг кетишига ҳар томонлама тайёрланишмоқда. Агарда француз жамоани тарк этса, «Атлетико Мадрид» Кавани билан музокараларни ҳал қилувчи кўринишга олиб чиқиш нийятида.
Каванининг ўзи ҳам тезроқ «ПСЖ»дан кетиш пайига тушиб қолган. Унга клубдаги ички муҳитнинг ёмонлиги салбий таъсир кўрсатмоқда деб ҳисоблаётган уругвайлик ҳужумчи жамоасини алмаштириш илинжида.
Кавани Неймар билан жанжаллардан чарчаганини такрорлашдан чарчамаяпти. Ва шу ҳам маълумки, клуб икки дунёда ҳам уни сотиб юбормаслигини айтган. Шунинг учун яхшиси ўзи кетиши ҳақида мухлисларига ўз интервьюсида айтиб ўтган эди. Каванининг айтишича  «ПСЖ» уни салқаб қолиш учун керак бўлса  Мбаппедан ҳам воз кеча олади.
«Барселона» Де Лигтга сўнгги таклифини жўнатди
Каталония супер клуби «Аякс» ҳимоячисини ортиқча қийинчиликсиз ўз сафига қўшиб олишга умид қилган эди. Афсуски орага «ПСЖ» суқулди ва футболчининг трансфер суммаси ва маошини кўтариб юборди. Ўзи шундоқ ҳам даромадининг катта қисмини футболчиларига маош сифатида тарқатадиган «Барселона» ҳали 20 ёшга кирмаган футболчи учун йилига 15 миллион таклиф эта олмайди. Шунга қарамасдан, «Барселона» бугун «Аякс»га 80 миллион ва футболчи учун кўплаб бонусларга эга шартнома таклиф қилади. Агарда  Де Лигт ва унинг агенти бу шартномани ҳам пайсалга солса, «Барса» бу футболчи билан музокарларни тўхтатади.

«Ювентус» бир йўла 4 футболчини қўлга киритмоқчи

«Ле Газетта Делла Спорт» нашрининг хабар беришича  «Ювентус» «Реал Мадрид»нинг 4 та футболчисини қўлга киритмоқчи. Манбаада ёзилишича, «Реал Мадрид» трансфер бозорида иложи борича кучайиб олиш мақсадида ўз футболчиларини сотиб юборишга тайёр. Ҳозирда «қироллик клуби»нинг бир йўла 4 та футболчиси «Ювентус» нишонида турибди. Булар Марселон, Себалос, Иско ва Ҳамес Родригез бўлиб, бу трансферларни амалга ошишини шахсан Роналду хоҳламоқда.  
Маълумот учун шуни айтиш жоизки, «Реал Мадрид» УЭФА қонунларига риоя қилиши ва бу мавсумда 300 миллион евро қийматида футболчиларини сотиб юбориши шарт. Акс ҳолда, унинг жамоани кучайтириш мақсадида қилинаётган трансферлари амалга ошмай қолади.

«Ювентус» эса 5 та футболчисидан қутулмоқчи

Юқорида айтилганидек, «Ювентус» клуби катта ўзгаришлар бошида турибди. Жамоа янги мавсум олдидан ўз сафидаги бешта футболчини сотиб юбориш истагида. Қора рўйхатдан жой олганлар : Перин, Куадрадо, Манджукич, Конселу ва Дуклас Коста. «Ювентус» ўзи истаган футболчиларни олиб келиши учун катта маблағ талаб этилгани боис яна баъзи футболчиларини сотиб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Паоло Дибала, Миралем Пяничлар шулар жумласидан
 Ҳозирча шулар. Трансфер ойнасидаги янгиликлар билан сиз азиз мухлисларни таништиришда давом этамиз. Бизда қолинг!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 14:37, 11.06.2019.
Ўқилди: 11151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.