"Аякс" 19 ёшли сардор Маттейс Де Лигтни "Барселона"га 75 млн евро эвазига сотишга рози бўлди, деб ёзади "Catalunya Radio".
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби футболчи билан маошини келишиб олса бўлди, аммо Де Лигт ҳозирча "Барселона"га ўтишга шошилмаяпти.
"Пул мен учун муҳим эмас. Шунчаки ҳозир "Барселона"га ўтадиган вақт эмас", — деди Де Лигт.