"Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал"нинг янги ўйинчиси Лука Йовичнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Клуб президенти Флорентино Перес янги ўйинчиҳақида фикр билдирди.
"Йовични Европанинг бир нечта топ-клублари қўшиб олмоқчи эди, аммо бугун у "Реал" ўйинчиси. У шу ерда бўлишни орзу қилган.
Лука, энди сен Европа чемпионлари кубогининг 13 карра соҳиби "Реал" ўйинчисисан. Сен бу клубни танлаганинг учун раҳмат. Сен бу афсонанинг бир қисмисан.
Сен 27 та гол урдинг, аммо бизнинг мухлислар янада кўпроғини талаб қилишади. Сени фаолиятингдаги энг катта чорлов кутмоқда. Сен билан фахрланамиз, чунки сен ёшлигингда "Реал" футболкасида ухлаган кансан", - дейди Перес.