Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Рекордларга бой мавсум

Баҳо:
+ | -

Бу мавсум узоқ муддат ёдимиздан кўтарилмаса, ажаб эмас. Якунланган кўҳна қитъа чемпионатлари ва ЕЧЛ баҳсларида бир нечта рекордлар қайд этилгани эътиборга лойиқ. Бугун айнан шундай рекордлар ҳақида

«Аякс» Голландияда тенгсиз

Голландиянинг «Аякс» клуби ЙЧЛда шов-шув кўтаргани етмагинидек, ўз чемпионатида олтин дублни қўлга киритди. Якунланган мавсумда  клуб 160 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди ва «Аз Алкмар» клуби томинидан 1981-йилда ўрнатилган рекордни янгилади. Ўша мавсумда «Аз» клуби 158 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлган эди.  Бу мавсумда «Аякс» 111 бор ички чемпионатда, 30 бор ЙЧЛда, кубок ўйинларида эса 17 та гол киритишди ва Голландия клублари тарихидаги энг сермаҳсул мавсумни ўтказди.

«ПСЖ» европада тенгсиз

Париж клуби бу мавсумда кўҳна қитъа клублари орасида янги рекордни ўрнатди. Гап шундаки, жамоа бу мавсумни кетма-кет 14 та ғалаба билан бошлади ва бу борада «Тоттенҳем» клуби ўрнатган рекордни қувиб ўтди. 1960/61-йилги мавсумда Лондон клуби АПЛда 11 та ғалаба билан старт олган эди. «ПСЖ» бу кўрсатгични янгилаб қўйди.

«Ювентус» мутлоқ чемпион

Туриннинг «Ювентус» клуби бу мавсумда қаторасига 8-бор «Скудетто»ни қўлга киритди ва бу борада кўҳна қитъа рекордини янгилади. Шу кунга қадар бирорта клуб 8 бор шоҳсупага чиқмаган эди. Шунингдек клуб бу мавсумда ўзининг меҳмонда бўлиб ўтган учрашувлардаги мағлубиятсиз церийасини 26 та учрашувга етказди ва ўз рекордини ҳам янгилаб олди. Тан олиш лозим, ҳозирда Италияда бу клубга тенг кела оладиган куч йўқ!

«Челси» Европа Лигаси мусобақасида тенгсиз

Лондоннинг «Челси» клуби бу мавсумда Европа Лигаси мусобақасида ғолиб чиққанидан хабарингиз бор. Клуб ушбу турнир давомида бирор маротаба мағлубиятга учрамади ва чемпионликни қўлга киритди. 2012/13-йилги мавсумларни ҳисобга олсак, жамоа 18 та учрашув давомида мағлубиятсиз церийани давом эттириб келмоқда. Мусобақа тарихида бунақаси аввал кузатилмаган эди.

Сулшер тарихда қолди

Ўтган йилнинг декабрь ойида Жозе Моуринё ўрнини эгаллаган Сулшер ўзининг топоғонлиги билан клубни анчайин қийин аҳволдан олиб чиқиб кетишни уддасидан чиқди. Жамоа унинг қўл остидаги илк 8 та учрашувда ғолиб чиқишни уддасидан чиқди ва клуб рекордини янгилади. Орадан кўп ўтмай жамоа меҳмондаги учрашувларда 8 бор ғолиб бўлди ва клуб рекордининг бошқа бир бандини янгилашга муваффақ бўлди. Бу ҳам етмаганидек, ЙЧЛ доирасидаги «ПСЖ»га қарши кечган баҳсда ўз уйида 0 : 2 ҳисобида енгилиб, кейинги босқичга чиқишни уддасидан чиқан илк клубга айланди.  Бундан аввал ҳеч қайси клуб ўз уйида 0 : 2 ҳисобида енгилиб туриб меҳмондаги ғалаба эвазига кейинги босқичга чиқмаган эди.

«Ливерпул»дан олтинга тенг кумуш

Бу борадаги рекорд 2009/10-йилги мавсумда «Реал Мадрид» томонидан ўрнатилган эди. Ўша йили «қироллик клуби» 96 очко тўпласада 2-ўринда қолиб кетган ва кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовар бўлган эди. Бу мавсумда Клопп ва унинг шогирдлари «Реал Мадрид» ўрнатган рекордан бир очко кўпроқ жамғаришди ва 97 очко билан чемпион бўла олмаган жамоа сифатида янги рекордни қайд этишди. Бир қарашда жуда аламли натижа, шундай эмасми?

«Манчестер Сити» 129 йиллик рекордни янгилади

Гвардиола бошчилигидаги «Ман Сити» 2 мавсум давомида АПЛ клубларининг барчасини мағлубиятга учратди ва бундан 129 йил аввал «Престон» томонидан ўрнатилган рекордни янгилашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари клуб якунланган мавсумда 169 та гол киритди ва инглиз клублари орасидаги энг сермаҳсул натижани қайд этди. Шу кунга қадар бирорта клуб бу қадар кўп гол уришни уддасидан чиқмаган эди.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 18:35, 12.06.2019.
Ўқилди: 6913 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.