Португалиялик собиқ футболчи Фернандо Мендеш "Бенфика" ҳужумчиси Жоау Фелишнинг "Атлетико"даги истиқболи ҳақида гапириб, "матрасчиларни" маҳбусларга ўхшатди.
"Фелиш "Атлетико"да муваффақиятга эришади, деб ўйламайман. Бу жамоадаги ажойиб иқтидор эгаларига ачинаман. Улар худди маҳбус каби кўринадилар", - дейди Мендеш.