Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Роналду ёки Азар? «Реал Мадрид» футболчилари жавоб беришди

Баҳо:
+ | -1

Ҳозирда Эден Азарнинг «Реал Мадрид» клубида қандай ролда пайдо бўлиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Дарҳақиқат, Роналдудан сўнг жамоанинг ҳужумкорлигига жавоб бериши кутилаётган Бельгиялик футболчи янги клубида тутган ўрни қандай бўлишини вақт кўрсатади. Бугун «Реал Мадрид» футболчилари  бу икки футболчидан қай бири билан жамоадош бўлишни кўпроқ хоҳлашлари билан қизиқдик.

Серҳио Рамос

Ўйлашимча бу ажойиб танлов бўлди. Азар дунё даражасидаги юлдуз. Унинг трансфери бизга жамоани кучайтиришда қўл келиши аниқ. Олдимизда катта вазифалар мавжуд. Эден вазифаларни бажаришда ва ғалабаларни қўлга киритишимиз учун омад калити бўлади деган фикрдаман.
Роналдуга тўхталиб ўтириш ниятим йўқ. У ўтмишда қолди. Энди биз усиз майдонда ҳаракат қилишимиз шарт. Шундай бўлсада, жамоамизнинг таркиби Кришсиз ҳам ёмон эмас.  Эден Азар ҳам Роналду сингари супер юлдузга айланади. Сабаби, бизнинг жамоага келган юлдузларнинг барчаси ўз позициясида кейинчалик тенгсизга айланишади. Бизда ғолиблик руҳи мавжуд!

Карим Бензема

Азар мени дунёдаги энг кучли ҳужумчи деб атаганидан ҳурсандман, бироқ бу мени сусткашликка йўл қўйишимга имкон бермаслиги зарур. Мен Азар сингари футболчи билан кучайиб олганимиздан ҳурсандман. Биз янги мавсумда аввалгисидан фарқли ўлароқ катта тайёргарлик кўряпмиз. Азарнинг келиши биз учун фойда бўлди.
Роналдунинг ортга қайтиши борасидаги миш-мишларга ишонишнинг хожати йўқ. Эндиликда бизда супер юлдуз мавжуд ва яна бир унинг даражасидаги футболчини клубга жалб қилишдан маъни йўқ деб ҳисоблайман.

Варан

Азар ва Погба сингари кучли футболчиларга «Реал Мадрид»да доимо жой топилади. Шундай бўлсада, бизнинг жамоада рақобат кучли эканлигини унутмаслик лозим. Азар ҳозирда ўзининг энг пик формасига чиқиб келмоқда. Мен уни жуда яхши биламан. ЖЧ 2018 мусобақасида Бельгия терма жамоасига қарши майдонга тушишдан аввал биз Азарни зарарсизлантириш мақсадида алоҳида стратегия танлашга мажбур бўлган эдик. Ҳозирда Роналду билан уни солиштиришнинг деярли иложи йўқ. Азарнинг ўйин услуби кўпроқ Мессини эслатиб юборади. У ҳимойчиларни осонлик билан алдаб ўтса,  Роналдунинг ўз кўзерлари мавжуд. Уларнинг қай бири кучлироқ формада эканлигини айтиш мушкул.

Модирич

Тўғриси, Роналду ва Азарни солиштиришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Криш «Реал Мадрид»да катта ютуқларга эришган ва уни мухлислар ҳалигача қаттиқ ҳурмат қилишади. Шу жумладан собиқ жамоадошлари ҳам унинг ўрни бўшаб қолганини дарров сезишди.

Эден Азарга тўхталадиган бўлсам, у «Реал Мадрид»га муносиблигини аввало исботлаши зарур. Энг қизиғИ шундаки, у менинг 10-рақамимни ҳазиллашиб сўради. Бу ҳазил бўлсада, унинг сўзлаш оҳангидан жиддийлик уфуриб турган эди. Мен унинг ҳазиломуз саволидан бироз ўйланиб қолдим. Шуни айтишим мумкин-ки, мен ўз рақамимни нафақат Азарга, балки бошқа футболчига ҳам бермоқчи эмасман.

Марсело

Азар ажойиб футболчи, лекин у «Реал»нинг етакчисига айланишига ишониш қийин. Роналду билан жамоа бошқачароқ ўйин намойиш этар эди. Роналду туғма етакчи! Унинг ўрнини босишнинг иложи йўқ! Ўйлашимча, дунёдаги исталган клуб уни ўз сафида кўришни орзу қилса, ажаб эмас. Афсуски, клубингизни дунёнинг энг кучли футболчиси тарк этса, уни ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини ҳис қиласиз ва уни тинмай соғина бошлайсиз. Биз у билан нафақат жамоадош, балки дўст ҳам эдик.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 20:38, 16.06.2019.
Ўқилди: 21611 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.