Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Александр Хомяков: «Мен сеҳргар эмасман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Тўғри, ҳозир хафаман. Дебют учрашувда ғалаба қозонишни жуда ҳохлагандим. Футболчилар ҳам шуни ҳохлашганини кўриш мумкин эди. Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсам, бу ўйнимиз билан ғалаба қозонишимиз мураккаб эди. Ҳужумдаги режаларимиз амалга ошмади. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояга ётиб қолдик, ҳимоядан чиқиб кета олмадик. Шунинг учун дуранг адорлатли натижа бўлди деб ўйлайман. Ҳимоядан чиқиб кетишимизда қийинчиликка дуч келдик, 45 дақиқа мобайнида ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашни иложиси йўқ. Қайтариб айтаман, ғалаба қозониш учун бу ўйинимиз камлик қилди.

-  Бугун мухлислар бошқача ўйин кутишган эди, лекин ўйин сурати ўзгарганга ўҳшамади.

- Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Келганимдан бери шу кунгача ҳужум уюштириш устида ишладик. Позицион ҳужумлар уюштириш устида ишладик. Ҳимоямизни олдинроққа олиб чиқишга ҳаракат қилдик, лекин, кўриб турганингиздек, айтарли ҳеч нарса ўзгармагандек турибди. Аммо, сиз ҳам тушунишингиз керак, 4-5 тур жамоа аввалгидек ўйин намойиш этади, мен ҳам сеҳргар эмасман ҳамма нарсани бирдан ўзгартириб юборадиган. Олдимизда вақтимиз кам. Ҳозир мен кўпроқ вақтни футболчилар билан суҳбатлашишга сарфлашим керак. Уларга бошқа футбол ўйнашимиз кераклиги ҳақида уқтиришим керак. Бизга фаолроқ ва агрессив футбол керак. Шундагина мухлисларимизни хурсанд қила оламиз, уларни шу орқали стадионга қайтара оламиз. Шунингдек, мухлислар олдида ғалаба қозона олмаганимиз учун улардан сўрамоқчиман. Мен уларга озгина сабр қилишларини ва бизга ишонишларини сўраб қолардим.

- Биринчи даврадан кейин таркибда кескин ўзгаришлар бўлиши керак деб ўйлайсизми?

- Бу ҳақда бирор фикр билдиришга сал эрта. мавжуд футболчилар билан умумий тил топишишга ҳаракат қиляпмиз. Қайтариб айтаман, ҳозирги футболчилар билан гаплашишим керак, уларни ичидаги гапларини билишим керак, шундан кейингина хулоса чиқараман. Шу боис, таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапиришга ҳали сал эрта.

- Кейинги учрашув "Бухоро" билан бўлади. Жамоангизга Ўзбекистон Кубогида қанақадир вазифа борми?

- Биз ҳар бир учрашувни муҳим деб ҳисоблаймиз. Кўряпсиз, ҳозир ютмаяпмиз, шу сабабли ғалаба таъмини тотиб кўришимиз керак. Албатта, Ўзбекистон Кубогида ҳам яхши иштирок этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз 19 июнь куни "Бухоро" билан бўладиган ўйинга ўртоқлик учрашуви сифатида қарамаймиз. Шундай ўйинлар орқали ўз ўйинимизни топишимиз керак, ҳужумкор футбол ўйнашни ўрганишимиз, ўзлаштиришимиз керак, кўп вақтимиз йўқ, бироқ биз ҳаракат қиламиз мақсадимиз сари.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:06, 17.06.2019.
Ўқилди: 2307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик