Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Америка кубоги-2019. Уругвай Эквадорни тор-мор этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Америка кубогида "С" гуруҳи жамоалари ҳам баҳсларга киришишди. Уругвай терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга чиқиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин дебютидаёқ уругвайлик ҳужумчи Лодейро чиройли гол муаллифига айланди. У қанотдан етказиб берилган узатмани рақиб жарима майдончаси ичида дастлаб кўкраги билан ўзига бўйсундирди, иккинчи уринишда ҳимоячи таъқибидан қочди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Эквадор ҳимоячиси Кинтеро ҳаводаги тўп учун курашда Лодейронинг юзига тирсак қўйди. Бу вазият учун ҳакам футболчига дастлаб сариқ карточка кўрсатганди. Аммо у видеотакрорларни қайта-қайта томоша қилиб, "сариқ"ни бекор қилиб, Кинтерони тўғридан-тўғри қизил билан "сийлади". Таъкидлаш лозимки, ҳимоячи ушбу вазиятдан бир неча дақиқа олдин ҳам рақиб футболчиларидан бирига тирсак билан шикаст етказишга уринган эди. Аммо дастлабки вазиятни ҳакам беэътибор қолдирган эди.

Рақиб майдонда бир киши кам бўлиб қолганидан кейин Уругвайнинг иши анча осонлашди. Эдинсон Кавани "қайчи" услубида дарвозани забт этган бўлса, биринчи бўлим тугаш арафасида Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Баҳс тугашига 12 дақиқа қолганида уругвайликлар яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобнинг 4:0 бўлишини таъминлашди.

Америка кубоги, "С" гуруҳи, 1-тур
Уругвай – Эквадор 4:0 (3:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 6 Лодейро, 2:0 – 33 Кавани, 3:0 – 44 Суарес, 4:0 – 78, автогол Мина.
Уругвай – Муслера, Касерес, Годин, Хименес, Лодейро (Торрейра, 75), Весино (Вальверде, 81), Лаксальт, Нандес (Перейро, 64), Бентанкур, Суарес, Кавани.
Эквадор – Домингес, Ачильер, Мина, Кинтеро, Кайседо, Валенсия, Мена (Веласко, 29), Пресиадо (Ибарра, 46), Орехуэла, Интриаго, Валенсия.
Огоҳлантиришлар: Лодейро (14), Хименес (63).
Четлатиш: Кинтеро (24).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:15, 17.06.2019.
Ўқилди: 9501 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6023]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3128]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2712]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2275]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2256]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1812]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1765]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1730]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1695]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1677]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.