Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Ҳеч кимга керак бўлмаган супер юлдузлар!

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум сўнгида Гаррет Бейлнинг  ўйинида кескин пасайиш юз берди. «Қироллик клуби»да энг катта маошлардан бирини олувчи футболчи мураббийи билан чиқиша олмай қолди ва тўлиқ заҳира футболчисига айланди. Ҳатто Зидан « 4-ўйинчи ўзгартиришга имконим бўлганда ҳам уни майдонга тушурмаган бўлар эдим» дегани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Ҳудди шу каби яна бир нечта футболчилар ҳозирда ўз жамоасига ҳам, бошқа клубларга ҳам кераксизга айланиб қолган футбол юлдузлари ҳақида сўзлашамиз.

Мауро Икарди

Аргентиналик футболчи қанчалар иқтидорли, тўп урар ҳужумчи бўлмасин, унинг ўтмиши катта ютуқлардан маҳрум қилишда давом этмоқда. Бу мавсум бошида ўз агентига айланган Ванда Нара «Интер» клуби раҳбарлари билан низолар келтириб чиқара бошлади. Унинг Икарди учун янгиланган шартнома таклиф этиш тўғрисидаги таклифи клуб мухлисларида норозиликлар пайдо қила бошлади. Аста-секинлик билан ўз обрўсини йўқотган ҳужумчи сардорлик боғичидан ҳам маҳрум қилинди. Буям етмаганидек, футболчи 2 ой давомида учрашувларда майдонга тушмади ва бу ўйин сифатига таъсир этмай қолмади. Икарди бу мавсум сўнгги 6 мавсумдаги ўзининг энг омадсиз мавсумини ўтказди. Қисқача қилиб айтганда, Икарди янги агенти туфайли клубдаги обрўсини тўлиқ бой бериб қўйди!
Жамоа Антонио Конте қўл остига ўтгач, янги мураббийи биринчи навбатда Икардини сотиб юборишдан ишни бошлади. Конте жамоа ғалаба қозонишни бошлаши учун ички тартиб-интизомни кучайтириш мақсадида Икардидан қутулишга тайёр. Энг ачинарлиси шундаки, Икарди Контенинг ўйин услубига тўлиқ мос келади, бироқ  Ванданинг салбий таъсири Икардини четга суриб ташламоқда.
Икарди айнан Ванда сабабли  бир нечта «Копа Америка» ҳамда иккита  ЖЧни ўтказиб юборди ва ўз иқтидорини тўлиқ намоён эта олмай қолди. Ўтган мавсумда уни «Ювентус», «Реал Мадрид» сингари топ клублари ўз сафида кўришни истаган бўлса, эндиликда аргентиналик ҳужумчига бўлган қизиқиш кескин  пасайиб кетди. «Интер» ўз ҳужумчисини сотиш пайида. Афсуски, Икардининг агенти сабабли унга ҳаридор чиқмаяпти.

Алексис Санчес

2018-йилнинг январида «Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилган чилилик футболчидан «қизил иблислар»нинг умиди катта эди. «Арсенал» сафида супер юлдуз мақомига кўтарилган футболчи «Манчестер Юнайтед» сафига ўтдию, ўз кариерасидаги энг катта хатога йўл қўйди. Янги клубида АПЛнинг энг катта маош олувчи футболчисига айланган Алексис босимга дош бера олмади ва унинг ўйинида пасайиш кузатилди. Қаҳрамонимиз жамоани елкасида кўтариб юрадиган Решфорд, Марциал сингари футболчилардан 3 баробар кўпроқ маош олиши ички муҳитнинг бузилишига сабаб бўлди. Иш шу даражага етиб бордики, Алексис  машғулотларда ҳеч ким билан гаплашмай қўйди. Бир столда овқатланишга ўргатилган «Манчестер Юнайтед» футболчилари билан ўтиришдан бош тортди ва қулоқларига қулоқчинни тақиб олиб ўзини ҳотиржам тута бошлади. Афсуски, Алексис ўсишдан тўхтаб қолди ва футболчи сифатида янги маррарларга интилмай қўйди.
Алексис янги жамоасида айтарли ҳеч қандай каромат кўрсата олмагач, клуб уни сотиб юбориш чораларини кўра бошлади.
Ҳозирги кунга келиб, Алексиснинг юқори маоши ва тортинчоқлиги сабабли бирорта клуб уни қўлга киритиш учун таклиф билан чиқмади. Ваҳоланки, Алексис бундан 2 йил аввал АПЛнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири саналар эди.

Месут Ўзил



Лондон клуби шарафини ҳимоя қилаётган Месут Ўзил учун якунланган мавсум ўз кариерасидаги энг омадсизи бўлди десак, адашамаган бўламиз. Унинг «Реал Мадрид»даги фантастик ўйинлари билан эмас, «Арсенал»даги дангасалиги билан ёдга олишадиган кўринади. Доимо муаммолари билан ҳаммани айблайверадиган Месут, ЕЧЛ финалидан сўнг очиқчасига Эмерини танқид қилди ва кўплаб интернет мемларига айланди. «Арсенал» ўз таркибидаги энг номдор футболчини сотиб юбориш пайига тушиб қолгач, футболчи очиқчасига клубдаги ички муаммоларни ОАВга баён қилиб ўзини оқлашга тушиб кетди. Трансфер ойнаси очилиши арафасида унга Туркиянинг бир нечта клубларидан жиддий таклифлар бўлган бўлсада, ЕЧЛ финалидан сўнг бирорта клуб расмий тарзда уни ўз сафига чорлаганича йўқ. «Арсенал» катта маош олсада, майдонда энг кам меҳнат қиладиган футболчидан қутулишни қанчалар хоҳламасин ҳозирча бирорта клуб уни сотиб олишни истамаяпти.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 17:41, 17.06.2019.
Ўқилди: 20093 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.