"ПСЖ" президенти Нассер ал-Хаййифий, 20 ёшли Килиан Мбаппенинг Париж клубида қолишига ишонмоқда.
"Биз Мбаппе билан суҳбатлашдик. У клуб билан ўсишни хоҳлайди. Ишончим комилки, Мбаппе "ПСЖ"да қолади, меннг бунга 200% ишончим комил", деб айтади ПСЖ президенти France Footbal нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи ёзги трансферлар ойнасида “Реал”га ўтиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.